Танловга таклиф қиламиз!

E'lonlar

Ўзбекистон  Республикаси Олий ва  ўрта махсус таълим вазирлиги

ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази  Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини

нашр этиш бўйича танловда қатнашишга

ТАКЛИФ ҚИЛАДИ:

Танлов мазмуни: Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш.

Молиявий манбаларнинг бошланғич қиймати:

1-сонли 7052148-лот бўйича 401 812 000  (Тўрт юз бир миллион саккиз юз ўн икки минг) сўм.

2-сонли 7052150-лот бўйича 400 021 850  (Тўрт юз миллион йигирма бир минг сакиз юз эллик) сўм.

3-сонли 7052152-лот бўйича 382 420 100  (Уч юз саксон икки миллион тўрт юз йигирма минг бир юз) сўм.

4-сонли 7052155-лот бўйича 401 884 000  (Тўрт юз бир миллион саккиз юз саксон тўрт минг) сўм.

5-сонли 7052157-лот бўйича 401 211 000  (Тўрт юз бир миллион икки юз ўн бир минг) сўм.

Танлов ўтказиладиган жой манзили: 100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,  2-Чимбой кўчаси, 96-уй.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар: мазкур танловда Республика олий таълим муассасалари учун замонавий ўқув адабиётларини нашр этиш ва Буюртмачига сифатли ҳамда баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда етказиб бериш имконияти мавжуд, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш бўйича махсус рухсатнома (лицензия)га ҳамда малакали тажрибага эга бўлган барча хўжалик субъектлари – юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.   

Боғланиш учун: Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш маркази бош мутахассиси  Реджепов Бахадур Бахтиярович, манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси 75-уй, телефон: 90-222-27-77.

Танлов ҳужжатлари қоидаларини изоҳлаш учун сўров бериш шакли: иловада келтирилган.

Қоғоз шаклида конвертга солинган танлов таклифи эълон чоп этилган санадан бошлаб 10 календарь куни давомида (шанба ва якшанбадан ташқари) соат 9:00 дан 18:00 гача (охирги кун махсус ахборот порталидаги эълонда кўрсатилган вақтгача) танловни ташкиллаштириш ва ўтказишга масъул шахсга ёки электрон шаклда махсус ахборот порталидаги Операторга талабгор томонидан топширилиши мумкин.

Харид комиссиясининг йиғилиши (Танлов) 2020 йил 19 октябрь соат 16 00 да Тошкент шаҳри, Олмазор тумани,  2-Чимбой кўчаси, 96-уйда бўлиб ўтади.

Бюджет маблағлари ўз вақтида ўзлаштирилишини инобатга олган ҳолда ҳамда иштирокчилар ўқув адабиётларини сафатли ва ўз вақтида нашр этишида, биттадан лотга қатнашиш тавсия этилади.

Телефонлар: (71) 207-03-34, 90-222-27-77.