“Марифат” газетасида кўтарилган масала юзасидан муноосабат

E'lonlar

“Марифат” газетасининг 2020 йил 19 августдаги №29-сонида кўтарилган масала юзасидан

МУНОСАБАТ

“Марифат” газетасининг жорий йил 19 августдаги №29-сонида Бекобод туманидаги 10-сонли мактабнинг биология фани ўқитувчиси И.Ғайбуллаев ва тарих фани ўқитувчиси М.Кенжаеваларга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломлар қонунга зид равишда берилгани айтилган.

Ўрганиш давомида И.Ғайбуллаев ва М.Кенжаеваларга Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан берилган дипломлар ҳақиқийлиги ҳамда ўрнатилган тартибга мувофиқ берилгани аниқланди.

“Марифат” газетасининг 2020 йил 19 августдаги №29-сонида сохта диплом берилгани ҳақидаги хабари асосли эмаслигини ва ёлғон хабар эканлигини маълум қиламиз.