“2020 йилнинг энг намунали вазирлиги”: Учинчи ўрин - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Yangiliklar

ЎзАнинг “Йил танлови”да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “2020 йилнинг энг намунали вазирлиги” йўналишида учинчи ўринни эгаллади.

Таълим жараёнини ислоҳ этиш ва меҳнат бозорида талаб қилинадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашда олий ўқув юртлари муҳим ўрин эгалламоқда.

Сўнгги тўрт йил мобайнида уларнинг сони 47 тага ортди ва бугунги кунда мамлакатимизда 125 та университет ва олий ўқув юртида талабалар таълим олмоқда.

Давлат-хусусий шериклик тизими асосида нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилди. Сиртқи ва кечки таълим шаклларини қайта тикланди, қабул квоталари оширилди. Мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди.

Манба: https://uza.uz/