Шу дам... Тонгла била чун куна кундир адам, Балки сенга қолди бу кун бал бу дам. Алишер Навоий

Yangiliklar

Шу дам...

Тонгла била чун куна кундир адам,
Балки сенга қолди бу кун бал бу дам.
                          Алишер Навоий

Бошимда бор экан бу ғам, бу алам,
Нима қилдим кўзим ёшлаб, чекиб ғам.

Тақдирда не бўлса , кўраркан одам,
Оғирни тан олмай топаркан чидам.

Ўтган кунлар сабоқ қолдириб ўтди,
Бўлиб умрим йўлларига у ҳамдам.

Келажакни мавҳум дерлар, у абас,
Лек анга интиқар дил нечун илдам.

Шу бир нафас, шу онни дерлар ҳаёт,
Шоир ундан мани топаркан   шу дам.

Аҳли маоний гоҳ назм, гоҳ наср қумсар,
Мани топгач, этурлар лутфи карам.

Навоий дер: “Тангри каломида назм”,
Ундан маъно терур араб ва ажам.

Дада Зафар қондирурман чанқоғим,
Мен учун бу уммон оби зам зам.

ДАДА ЗАФАР