ФАСЛИ НАВБАҲОР ЎЛДИ... Фурқат ғазали

Yangiliklar

ФАСЛИ НАВБАҲОР ЎЛДИ...
Фурқат ғазали

Фасли навбаҳор ўлди, кетибон зимистонлар, 
Дўстлар, ғаниматдур, сайр этинг гулистонлар.
Субҳидам тушуб шабнам бўлди сабзалар хуррам, 
Гул уза томиб кам-кам ёғди абри найсонлар. 
Настаран ювиб юзни, ёсумон тузиб ўзни, 
Наргис очибон кўзни интизори ёронлар
Бир саҳар эдим уйғоқ: ўт тутошти оламға, 
Тоғлар чекиб ларза, титради биёбонлар. 
Қумрилар қилиб ку-ку, булбул айлабон чаҳ-чаҳ, 
Сарв гул уза доим тортар оҳ-у афғонлар.
Булбул ўқуғоч йиғлаб субҳидам хазон фаслин, 
Ғунча қон ютуб, юз чок этти гул гирибонлар. 
Кечтилар вафо аҳли қолмайин тутуб савсан, 
Кийди кўк қилиб сунбул зулфини паришонлар, 
Куймасун бу савдода не учун димоғимким, 
Ранж-у ғуссада доно, кечса шод нодонлар.