САЙР АЙЛА... Ким: Қўпу сайр айла бу гулшан сори, Айла назар сабзаи равшан сори. Алишер Навоий.

E'lonlar

САЙР АЙЛА...
Ким: Қўпу сайр айла бу гулшан сори,
Айла назар сабзаи равшан сори.
                      Алишер Навоий.
Нур сочиб сариқ мисли очилди гул,
Зимистон қочди ҳар ён сочилди ул.
Қуёш янғлиқ шуъланинг меҳри илиқ,
Кунгил сандуғи тўлди ула лиқ¬ лиқ.
Оламга назар солгин, эй азиз дўст,
Қолмағай дилда андуҳ ва ками кўст.
Сенга ошиқар жонон, гулюз баҳор,
Ишқ фасли ғаниматдир, айла изҳор.
Минг гулнинг минг рангги бор,кўз қамашар.
Ҳар чечакка эътибор, сўз адашар.
Қирларга гилам тўшар қиз болалар,
Қирмизи паёндоздир ул лолалар.
Дарахтлар гул тақдилар, баргдан олдин,
Жаннат қушлари куйлар тўйиб болдин.
Чумолилар ўрмалаб, ҳашар бошлар.
Қишдан чиққан болари ошар бошлар.
Гул гиёҳ интилармиш равшан сари,
Инсон доим ўзин ургай гулшан сари.
Мусоввир буёқлари равшандадир.
Борлик аҳлин ризқ рўзи гулшандадир.