
Олий таълим қамровини кенгай- тириш, олий маълумотли мутахас- сислар тайёрлаш сифатини яхши- лаш, таълим жараёнига рақамли технология ва замонавий усулларни жорий этиш, олий таълим муассаса- ларида илмий тадқиқот ишлари на- тижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфрату- зилмасини шакллантириш, маъна- вий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлигини кучайтириш каби- лар соҳа ривожининг асосий йўна- лишлари сифатида белгиланди.
Таълим соҳасини ривожлан- тиришда тараққий этган хорижий давлатлар тажрибаларидан ҳам кенг фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Юртимизда ўнлаб нуфузли хорижий университетлар- нинг филиаллари ташкил этилди.
Халқаро ҳамкорлик доираси- даги ишлар кўлами ҳам кенгайди. Хусусан, АҚШда стажировка ўташ учун эълон қилинган танловда рес- публиканинг 20 та олий таълим муассасасининг 500 нафар про- фессор-ўқитувчиси иштирок этди. Улар орасидан 10 нафари ғолиб бўлди. Танлов ғолиблари 20 ҳафта давомида тажриба ва малака оши- риш учун АҚШнинг машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, ирригация ва кимё технологиялари универси- тетларида бўлиб, мутахассислар тайёрлаш тизимини ўрганди, касб таълими бўйича педагогик техно- логияларга эътибор қаратди.
Президентимизнинг “Коронави- рус пандемиясини юмшатиш, аҳо- лининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомил- лаштириш чора-тадбирлари тўғри- сида”ги фармонида инсон ҳаётини турли касаллик ва техноген ҳоди- салардан ҳимоя қилиш, мутахассис- лар тайёрлаш каби вазифалар бел- гиланди. Ушбу фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб са- нитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги соҳасида бакалавриат ва магистратура мутахассисликла- ри бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида тиббиёт олий таълим муассасаларида Тиббий профилактика ва жамоат саломат- лиги факультети ташкил этилди. Тиббий профилактика ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақ- садида туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларида тиб- биёт маълумотига эга бўлган валео- лог, тиббий психолог, нутрициолог, диетолог, фармаколог, кинезиолог, реабилитолог, профпатолог каби му- тахассисликлар бўйича иш ўринла- ри очиш режалаштирилмоқда.
2021 йил 1 январга қадар тиббиёт олий таълим муассасаларида нуфузли хорижий тиббиёт таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида санитария-гигиена ва эпидемиоло- гия ҳамда микробиология йўнали- шида филиал, халқаро факультет- лар очилади.
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизи- мини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғриси- да”ги фармонида юртимизнинг 10 та олий таълим муассасаси 2030 йилга қадар халқаро рейтинглар мингталиги рўйхатидан жой олиши вазифаси белгиланган. Ушбу вази- фалар халқаро стандартларда бел- гиланган талабларга риоя қилиш, таълим сифатини дунё андозалари даражасига олиб чиқишни тақозо этади. Бу борада, биринчи навбат- да, ЮНЕСКО томонидан 2011 йил- да қабул қилинган Халқаро таълим стандартлари, таснифи меъёрлари- ни миллий таълим анъаналарини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш муҳим аҳамиятга эга. Таълимнинг барча босқичлари билан бир қатор- да 6-даражага мувофиқ бакалавр.
7-даражага асосан магистратура ва 8-даража (ёки шунга тенг келув- чи миллий таълим даражаси)га би- ноан докторантура таълими талаб- лари ишлаб чиқилган.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ри- вожлантириш концепциясида иж- тимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқ- лари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда фан, таълим ва ишлаб чи- қаришнинг мустаҳкам интеграция- сини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбар- дош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорлик- ни ривожлантириш вазифалари белгиланган. Президентимизнинг “Олий ва ўрта махсус таълим тизи- мига бошқарувнинг янги тамойил- ларини жорий этиш чора-тадбирла- ри тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 18 та янги олий таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилади. Унинг 10 таси маҳаллий, 3 таси хорижий,
5 таси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этила- ди. Қўшма таълим дастурлари асо- сида кадрлар тайёрлаш икки баро- бар оширилади. Булар натижасида ёшларни олий таълимга қамров
25 фоизга етказилади. Муҳандис- лик-техник таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари улуши 28 фоиз кўпайтирилади. Бакалавр- ликдан магистратурага қабул қи- линган талабалар улуши 10 фоиз оширилади. Хорижий тажриба асосида талабаларда амалий кў- никмаларни шакллантириш мақсадида олий таълим муассасаларида
ўқув жараёни кредит-модуль тизи- ми асосида ташкил этилади, таъ- лим жараёнлари электрон таълим бошқарув тизими орқали назорат қилинади.
Олий ва ўрта махсус таълим ва- зирлиги ҳузуридаги Олий таълим- ни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ташкил этилиши тизимни янада ривожлантириш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини тако- миллаштириш бўйича тадқиқотлар учун зарур шарт-шароит яратиши билан аҳамиятли бўлди. Таълим стандартлари ва ўқув адабиётла- рини ишлаб чиқиш марказнинг асо- сий фаолият мезони саналади.
Марказ Ўзбекистон Республи- каси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концеп- цияси доирасида белгиланган ва- зифаларни бажариш мақсадида хо- рижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайтириш ва бюджетдан ташқа- ри бошқа маблағлар ҳисобига олий таълим муассасаларида технопарк,
форсайт, технологиялар трансфе- ри, стартап, акселератор марказла- рини ташкил этади. Бу марказлар, ўз навбатида, тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисо- дий ривожланишини тадқиқ этади, прогнозлаштирувчи илмий-амалий муассасалар даражасига олиб чи- қади ҳамда ҳудудлар иқтисодиёти- ни ривожлантиришда амалий, ил- мий-ташкилий ишларда шартнома асосида иштирок этади.
Концепцияга мувофиқ, мамла- катимиздаги олий таълим муасса- саларининг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирил- ган. 2020-2021 ўқув йилида, яъни шу пайтгача мамлакатимиздаги 30 дан ортиқ йирик олийгоҳ шу тизим- га ўтди.
Сўнгги тўрт йил ичида мамла- катимизда 45 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди. Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун бир ярим миллионга яқин ёш ҳуж- жат топширди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 40 фоиз кўп. Бу эса мам- лакатимиз ёшларининг илмга ни- ҳоятда чанқоқ эканидан дарак бе- ради. Фақат олий таълимга қамров кўламини ошириш орқали бу йигит- қизларимизнинг билим олишга бўл- ган эҳтиёжини чуқурроқ қондириш мумкин.
Шу нуқтаи назардан, мамлака- тимизда таълим соҳаси, хусусан, олий таълимда олиб борилаётган туб ислоҳотлар янги Ўзбекистон пойдеворини мустаҳкамлашга хиз мат қилади.
Зафар ҲАКИМОВ,
Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази директори