Кўп берилаётган саволларга жавоблар

Савол: "Бу йилги магистратура битирувчилари ҳалигача диплом ололмади,  октябр охиригача бериларкан, фақат сайтдан электрон нусхасини олишди. Лекин электрон нусхада на рақам бор, на имзо, на муҳр. Ўша диплом билан докторонтурага топширса бўладими?"

Жавоб: Албатта, докторантурага топширса бўлади. Дипломнинг электрон нусхаси ҳам диплом ҳисобланади. Чунки, ҳар бир электрон дипломга махсус QR-код туширилган. Ушбу QR-код махсус сканер ёрдамида текширилганда битирувчи тўғрисидаги барча маълумотлар келиб чиқади, жумладан дипломнинг серия ва рақами ҳам.