Халқаро ҳамкорлик миллий олий таълим тараққиётининг муҳим босқичи ҳисобланади. Олий таълим тизимидаги халқаро ҳамкорлик масаласи ҳам мувафаққиятли натижаларни қўлга киритишда муҳим жиҳат ҳисобланади. Хориж тажрибаси эса синалган ва ишончли андозаларни ишлаб чиқишнинг битмас-туганмас манбаидир. Шунинг учун олий таълим тизими таркибига кирувчи ташкилотлар фаолиятида сифатли таълим бўйича дунёда юқори ўринларда турувчи давлатлар тажрибаси мунтазам таҳлил қилиб бориляпти.
Бундан ташқари, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази ҳамда Erasmus+ Миллий офиси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик Меморандуми асосида, биргаликдаги амалий ишларни ўзида акс эттирган “Йўл харита”си тасдиқланди ва қуйидаги йўналишлар белгилаб олинди:
– Ўзбекистон олий таълим тизимини ривожлантиришга оид тадқиқотларни биргаликда амалга ошириш, бу жараёнга хорижий экспертларни жалб қилиш;
– ЮНЕСКО, Европа Иттифоқи тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, олий таълимнинг долзарб йўналишлари бўйича қўшма таҳлилий ҳисоботларни тайёрлаш;
– ҳамкорликда форсайт тадбирлар, мастер-класслар ўтказиш.
Шунингдек, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Ваколатхона билан ҳамкорликда республика олий таълим муассасалари учун Буюк Британиянинг нуфузли университетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқот марказлари экспертларининг вебинарлари мунтазам ташкил этиб келинмоқда.