ДИЛИМ БОҒЛА, ҚАЛДИРҒОЧ!

E'lonlar

Қўллари гул усталар,

Айвонимга гул солар,

Нақшлардан кўз толар,

Ининг лой-да қалдирғоч.

Душанбада нари қоч!

 

Яқин қолди тўйимга,

Келин келар уйимга,

Ҳалал бермай ўйимга,

Уйинг пойла қалдирғоч.

Сешанбада туйнук оч!

 

Чириллайсан, еласан,

Зув-зув учиб келасан,

Айвоним лой қиласан,

Ишинг ҳийла қалдирғоч.

Чоршанба недир рўкоч?!

 

Келин ўзга ёр, деди,

Айвонимни тор, деди,

Акажонинг ҳор энди,

Устимдан кул, қалдирғоч.

Пайшанбада тухум оч!

 

Полапонлар чўзилиб,

Карнай чалар чизилиб,

Бағрим кетди эзилиб,

Мен-ла йиғла қалдирғоч,

Жума куни дилҳирож!

 

Карнайчига  бари бир,

Элда тўй бор, ризқидир,

Совчи бўлиб ёр қидир,

Дилим боғла қалдирғоч.

Шанба ининг яланғоч!

 

Яна баҳор қайт дейман,

Усталарни айтмайман,

Тўйда қўшиқ айт дейман,

Кўнглим чоғла қалдирғоч.

Якшанбада бахтим оч!

ДАДА ЗАФАР