САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ УРГУТ ФИЛИАЛИ ОЧИЛАДИ

E'lonlar

Куни кеча Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳтарам Президентимиз томонидан 550 минг аҳолига эга Ургут туманида Самарқанд давлат университетининг Ургут филиалини очиш топшириғи берилган эди. 

Шу муносабат билан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов, Самарқанд давлат университети ректори, сенатор Р.Холмуродов ва Ургут туман ҳокими Б.Жабборов  ҳамроҳлигида масъуллар СамДУ Ургут филиали учун ажратилган бинони бориб кўришди.

Ҳозирда фойдаланилмаётган Ургут туман иктисодиёт ва сервис коллежи ўрнида ташкил этиладиган Филиал бир вақтнинг ўзида 550 нафар талабани ўз бағрига сиғдиради.

Раҳбарлар таълим сифати, Филиал биносини реконструкция қилиш, талабаларнинг замонавий таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар юзасидан келишиб олишди.

 

Manba: Axborot xizmati