ЎҚУВ АДАБИЁТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Yangiliklar

Самарқанд   давлат  чет тиллар институтига  Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари  ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан 52 номда (150 нусхада) ўқув адабиётлари топширилди. Мазкур адабиётлар рўҳатида чет тилларини ўрганиш билан боғлиқ ҳорижий ва мамлакатимиз  олимлари томонидан ёзилган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа илмий китоблар бор.

Самарқанд  вилоятида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари: СамДУга 237 номда (1332 нусхада), СамДЧТИга 52 номда
(150 нусхада), СамДТИга  70 номда (210 нусхада), СамДАҚИга  40 номда
(150 нусхада), СамВМИга  28 номда (136 нусхада), СамИСИга  52 номда
(151 нусхада), “Ипак йўли” Халқаро туризм институтига  59 номда (110 нусхада), ТАТУ Самарқанд филиалига 46 номда (87 нусхада), ТДАУ Самарқанд филиалига  47 номда (216 нусхада), ТДИУ Самарқанд филиалига 45 номда (219 нусхада)ги ўқув адабиётлари мавжуд эҳтиёжлар асосида тақдим этилди.

Ташриф давомида талабалар билан сухбат ўтказилди, битирувчи талабаларнинг фикрларини ва таклифларини ўрганиб чикилди.  Марказ раҳбари, Техника фанлари номзоди Зафар Хакимов мазкур адабиётларнинг босма ва электрон вариантлари ҳақида гапирар экан фойдаланувчилар учун анча қулайлигини  таъкидлади. Ундан ташқари илмий услубий масалаларда олий таълим муассасаларининг тажрибаларини кенг ёйиш, янги педагогик технологияларни тадбиқ  этишда ҳамда кредит-модуль тизимини ривожлантириш юзасидан икки тамонлама ҳамкорлик  давом этишини таъкидлади.

                                    Марказ Ахборот хизмати