СОҒИНМАСЛИК...

Ma'lumotlar

   Улкан аравасин ғилдиратганча,
Шаҳарни кезади минглаб армонлар,
Оқ-қора тушларда яшар тонггача,
Бир-бирин соғинмай қўйган одамлар!


Кичкина телефонга жойланган олам,
Кўнгиллар карахтлар, туйғулар мавҳум.
Улар ҳаётида ҳаммасидан ҳам,
Автобус кечикмай келиши муҳим.

 

 

Минглаб катакларда турфа қисматлар,
Бир девор нарини исмин билмас, ёт.
Ҳаёт тугаяпди дейиш нотўғри,
Уларни тугатиб бормоқда ҳаёт!

 

 

Сен шаҳарга келма,
Қўй шу шаҳарни,
Бўйинбоғ боғлашинг керак бўғилиб,
Кўрмайсанми мендек телба шоирни,
Адашиб шаҳарда қолган туғилиб.

 

 

Бу вайсақи шаҳар бездирди, рости,
Ҳусни-жамоли ҳам кўзимни ўйган.
Негаки шу бетон деворлар сабаб,
Одамлар бир-бирин соғинмай қўйган!

 

Малика САЛИМОВА

 

   Малика Салимова 1966 йилнинг 11 сентябр куни ўқитувчи зиёлилар оиласида дунёга келган. Мактабни олтин медал билан тамомлаб, РПИРЯиЛ, ҳозирда Жаҳон тиллари университети рус филологияси факультетини тугатган. 4 фарзанднинг онаси.  Ҳозирда Учтепа туман 81- ИДУМда рус тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди.

   "Меҳр истаб", " Учинчи дунё" шеърий тўпламлари  нашр этилган. Шеърлари кўп тилларга таржима қилинган, шеърлари асосида кўплаб қўшиқлар яратилган.

 

MUZAFFAR.UZ