ДИЗАЙН

Tadbirlar

 

Мукаммал ёруғ олам, Ҳақ этган-чун дизайн,

Ўзи Қодир- Мусоввир, яратмоққа  безайин.

 

Ўқинг! Дея қаламни, берган инсон қўлига,

У ҳам илмин бошлади, оҳанг рамзин чизайин.

 

Сўзлардан гап терилди, кўнгилларни боғлади,

Мукаррам бўлди одам, Ер юзини кезайин.

 

Тошни тошга урди у, чақнаштирди оловни,

Сопол, жезни тоблади, касб-ҳунар тузайин.

 

Ғор ўрнида гумбазлар, тошдан сарой кўтарди,

Ўйғониш даври келди, эрк қанотин ёзайин.

 

Саноатда инқилоб, машиналар ясалди,

Санъатидан ажралди, ҳунар аҳли безайин.

 

Эйфел осмонни ўпар, Биллур сарой товланар,

Темир-ойна-бинолар, ғаштлик дилни эзайин.

 

Моррису Рёскин, Модерн,Уста Ширин наққошлар,

Табиат-ла уйғундир, бонг урдилар сезайин.

 

Олов энди лазердир, митти бўлди ЭҲМлар,

Ўлик гуллар сўлмайди, экибандан ўзайин.

 

Ипакдан йўл солдилар, атлас,абри-камалак,

Метафизик эмасдир, фалсафали дизайн.

 

Услублар келиб кетар, мода айланар мудом,

Одамзод гоҳ адашиб, кашф этади бузайин.

 

Эски чирик ўрнидан, олиб қувват - озуқа,

Янгилик ниш уради, осмонга бўй чўзайин.

 

Заҳа Ҳадид биноси, қуёш сиққан томчидир,

Тош ва темир инсондек, улғаяди ўсайин.

 

Дизайн дегани усул, бунёдкорлик йўлидир,

Эзгу- ният-моҳият,”инсонга мос тузайин”.

 

Яратишни инсонга, Тангрим ўзи ўргатган,

Илоҳий қалам бирла, бахт тасвирин чизайин.

 

Хаттот, наққош-мухандис, турмуш обод меҳнатдан,

“Маданият” асосин -“лойиҳа” деб ёзайин.

 

Ҳар бир инсон  дизайнер, ниятидир яхшилик,

Дилим нозик майсадек, тошни ёрар сизайин.

 

Дадахон Ёқубов.