МАКТАБДА ИЖОДИЙ УЧРАШУВ…

Tadbirlar

 

 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш  Маркази билан MUZAFFAR.UZ сайти муҳарририяти Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида таниқли ижодкорлар билан илмий- ижодий учрашув ўтказди. 

Тадбирга Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Доно Бобохонова (Данисия Даяновна Бабаханова), Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли тележурналист, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби - Дадахон Ёқубов ва шоира - Малика Салимова таклиф қилинди. 

  Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги қуйидаги фикрлар мактабда ўтказилган тадбирнинг асосий мавзуси бўлди:” Бола туғилганидан бошлаб, 30 ёшгача бўлган даврда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун кўмак берадиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилади. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради. Буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино бундан минг йил олдин, “Довюрак ва ботир инсонлар келажакда содир бўладиган қийинчиликлардан қўрқмайди”, деб бежиз айтмаган.

Устоз санъаткор, актриса - Доно Бобохонова ўқувчиларга актрисалик касбини танлаш сабабларини гапириб бериш баробарида, актёрлик борасида маҳорат дарсини ҳам ўтди.    

  Шоира - Малика Салимова шеърият ҳақида сўзлаб, ўзининг қаламига мансуб шеърларни ўқиб берди. 

 Тележурналист - Дадахон Ёқубов телевидение ҳаёти ва Учинчи ренессанс борасида ўқувчиларга тушунчалар берди. “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурига кўра Мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароитлар, таълим соҳасидаги туб ислоҳатлар ҳақида сўзлаб берди.

Учрашув ниҳоясида Дадахон Ёқубов "Раво" деб номланган китобини тадбир қатнашчиларига туҳфа қилди.  

  Тадбирни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактаб директори - Шакархон Хасанова олиб борди.    

  Тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова ва ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи - Музаффар Муҳаммадназар ҳамда ўқувчилар иштирок этишди   Ижодий учрашув иштирокчиларда ижодий ва ижобий таассурот қолдирди.

  Суратда (чапдан ўнгга): Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли тележурналист, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби - Дадахон Ёқубов; мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова; мактаб директори - Шакархон Хасанова; ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи - Музаффар Муҳаммадназар; шоира - Малика Салимова ва Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Доно Бобохонова (Данисия Даяновна Бабаханова).

Тақдим этилаётган видеолавҳада учрашув жараёнлари акс этган.

 

 

MUZAFFAR.UZ ва Марказ матбуот хизмати.