ЖИМ ТУРИНГ...

Ma'lumotlar

( Абдулҳамид Чўлпоннинг шу номдаги шеъри битилганига 100 йил бўлди. Камина Дадахон Ёқубов  бу шеърни қуйидаги сўзларим ила қалбимга кўчирдим. Ҳонанда Ботир Қодиров эса  ушбу мисралардан қўшиқ яратди.Сизга тақдим қилинаётган гулдаста Ватан Мустақиллигининг 30 йиллигига бахшида бўлсин).

УЙҚУ
(“Бормаймен деди” куйига)

Жим туринг, шовқинламанг, уйқу ичида ул пари,
Юрма, тек тур, эй шамол, юрсанг-да юр, бироз нари!

Кўкда бир тўп қиз-малак уйқу куйини бошлади,
Илгари чалган тирик, жонли куйини ташлади.

Бош учида айланар бир тўп фаришта жимгина,
Кўк элининг тангриси – ой ҳам қарайдир тинчгина.

Ул олос кўзлар юмулган… куйни ёндиргачгина,
Кўп гўзал кўзларни юмдиргач, уялдиргачгина…

 

Чарчаган, толган, умидсиз кўзларим тўймай қарар,
Ҳар қарашда кўнглима минг турли ўйларни солар…

Бу ётиш, бу уйқу, бу қандай ширин, қандай гўзал,
Жонланар, юз кўрсатар синган ва ясанган амал.

У ётиш, уйқу на ерда, на хаёлий кўкда бор,
Бу гўзал сирли томоша менда, мен ўксукда бор.

Жим туринг,шовқинламанг, уйқу ичинда ул пари,
Кўзларим тўймай қарар, борлиқ кўринма, тур нари…

Тошкент, 1921.

 

ЖИМ  ТУРИНГ..

                                Жим туринг! Шовқинламанг, шоир илҳом оғушида,

                                Пўртана каби тошган, сўзига сиғмас хислари.

 

                                Номозшомгул  юз очиб, мудрар булбуллар жимгина,

                                Тентирар бедор эркнинг қалам тутган бир навкари.

 

                                Қоғозларни эй шамол, варақлатиб учирмагин,

                                Учмасин юз йил ҳаёл, ашорлар от чопган сари.

 

                                Ой юзин тўсма булут, ойдинда тақдир юз очар,

                                Чўлпондин кўз қамашар,тун қароси босган сари.

 

                                Кишанда паришталар, осмон тоқига илинган,

                                Муҳаббатнинг тафтидан таскин излар ёшу қари.

 

                                Тонг олдидан борлиққа тушганда шоир назари,

                                Ой юзи хира тортди, уйғонди бирдан ул пари.

 

                                Гердайиб чиқди қуёш,кеча кундузга айлангач,

                                Тун бирла ғойиб бўлди,Ой, Чўлпон ,юлдузлар бари.

 

Тошкент. 2021.