АЛИШЕР НАВОИЙ ҲИКМАТЛАРИ

E'lonlar

Нафъинг агар халққа бешакдурур
Билки, бу нафъ ўзунгга кўпракдурур.

* * *

Илмни ким воситайи жоҳ этар,
Ўзинию халқни гумроҳ этар.

* * *

Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен, ўзунгдин истагил.

* * *

Халойиққа кўрма қилиб бенаво,
Ўзингга раво кўрмаганни раво.

* * *

Одами эрсанг демагил одами,
Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

* * *

Менга не ишқу, не ошиқ ҳавасдур,
Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур.

* * *

Юз жафо қилса манга бир
қатла фарёд айламон,
Элга қилса бир жафо, юз
қатла фарёд айларам.

* * *

Кимки киши ўлмакидан шод эрур,
Гўркану ғосилу жаллод эрур.

* * *

Бордур инсон зотида онча шараф, –
Ким ямон ахлоқин этса бартараф.

* * *

Хуш дурур боғу коинот гули,
Барчадин яхшироқ ҳаёт гули.

* * *

Бу гулшан ичраки, йўқдур
бақо гулига сабот,
Ажаб саодат эрур, чиқса
яхшилик била от.

* * *

Сўзда, Навоий, не десанг чин дегил,
Рост наво нағмага таҳсин дегил.

* * *

Кимники инсон десанг, инсон эмас —
Шаклда — бир, феълда — яксон эмас.

* * *

Кўп демак бирла бўлмағил нодон,
Кўп емак бирла бўлмағил ҳайвон.

* * *

Кимки жаҳон аҳлида инсон эрур,
Билки, нишона анга иймон эрур.

* * *

Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,
Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут.
Ўтган гар эрур ямон — таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши — тасарруфни унут.

* * *

Эл қочса бировдин, эл ямони бил они,
Аҳволида идбор нишони бил они.
Феъл ичра улус балойи жони бил они,
Олам элининг ямон-ямони бил они.

* * *

Камол эт касбким, олам уйидин
Санго фарз ўлмағай ғамнок чиқмоқ.
Жаҳондин нотамом ўтмак биайни,
Эрур ҳаммомдин нопок чиқмоқ.

* * *

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул бутса,
Булбулға тикондек ошён бўлмас эмиш.

* * *

Оналар оёғи остидадур
Равзайи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар эсанг,
Бўл онанинг оёғин тупроғи.

* * *
 

Йигитликда йиғ илмнинг махзани,
Қарилик чоғи сарф қилғил ани.

* * *

Сен агар тарки тамаъ қилсанг,
улуғ ишдур буким,
Олам аҳли барча бўлғай бир тараф,
сен бир тараф.

* * *

Кимки бир кўнгли бузуғнинг
хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса,
обод айлагай.

* * *

Бу коргаҳда хато келмади чу
бир сари мўй,
Хато менинг назаримдандур,
хато кўрсам.

* * *

Агар золимга йўқдур шоҳдин бок,
Эрур ул хушдилу, мазлум ғамнок.

* * *

Агар кимсадин зоҳир ўлса ёмон,
Кўрар ҳар неким,
зоҳир этди ҳамон.

* * *

Агар тузлук ўлса кишининг иши,
Не васф айлай олғай ишини киши.

* * *

Аблаҳ ани билки,
оламдин бақо қилғай тамаъ,
Аҳмақ улким, олам аҳлидин
вафо қилғай тамаъ.

* * *

Яхши кишилар бирла
тутар бўл суҳбат,
То бергай амон шарирдин
ул суҳбат.