КРЕДИТ-МОДУЛЬ ТИЗИМИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилашда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида қабул қилинган 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли фармони соҳанинг иқтисодий мустақиллиги ва самарадорлигига алоҳида эътибор қаратди. Жумладан, олий таълим муассасаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро андозаларга мос равишда рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш  мамлакат  иқтисодий-ижтимоий  ривожланиши омилларидан бири сифатида белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 16 июлдаги 311-сонли “Олий таълимнинг давлат стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига биноан кредит-модуль тизимини таълим жараёнларига татбиқ этиш билан боғлиқ масалаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва қўлланишга киришилди.

 Мазкур жараёнларни тўлақонли амалга ошириш учун олий таълим муассасасида тегишли бўлинмалар ҳам ташкил этиляпти.  Олий таълим вазирининг буйруғига биноан “Кредит-модуль тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш” семинар дастури ишлаб чиқилди ва кенг миқёсда семинар, ўқув ва тренинг машғулотлари ўтказилди. Тадбирга олий таълим муассасаларининг раҳбарлари, кафедра мудирлари,профессор ва ўқитувчилар таклиф этилди.

Семинарнинг асосий ташкилотчиси этиб Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш Маркази тайинланди.

 Семинар бир ҳафта давомида 700 дан ортиқ кафедра мудир ва ўринбосарлари, мутахассислари ва ўқитувчилари соҳа юзасидан малака оширдилар. Ўз саволларига жавоблар олишди, янги –янги фикр ва мулоҳазалар билдирилди, ўз тажрибаси билан ўртоқлашдилар.

 Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Таълимнинг кредит тизимини бошқариш бўлими фаолият юритмоқда. Ушбу бўлим томонидан 2020/2021 ўқув йилидан университетда ўқитиладиган барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ECTS кредит-модуль тизимига тўлиқ трансформациясини амалга ошириш бўйича кенг кўламли ишлар бошлаб юборилган.

ТДИУ академик фаолият ва регистратор бошқармаси бошлиғи М.Султонов ва таълим кредит тизимини бошқариш бўлими бошлиғи А.Амирқулов, Марказ бошқарма бошлиғи И.Ибрагимов ва Бўлим бошлиғи Д. Эргашевларнинг маърузалари кўпчиликка манзур ва тушунарли бўлди.

Семинар мавзулари:

ECTS (The European Credit Transfer and Accumulation System) – ЕвропаКредитТрансфертизими ҳақида тушунча;

ECTS (The European Credit Transfer and Accumulation System) – Европа Кредит   Трансфертизимининг миллий кредит-модуль жараёнига татбиқи;

Кредит- таълимнинг ўлчов   бирлиги. Кредит-модуль  тизимида  ўқиш  юкламаси, ўқиш натижалари  аудитории ва мустақил соатларга кредит ажратиш, кредит ва  модуль тушунчалари   таърифи

Кредит-модуль тизимида ўқув-меъёрий (малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари) ҳужжатлардаги ўзгаришлар;

ОТМларда талабалар  , ўқув дастурларига танлов фанларини киритиш ва фанларни саралаш;

Кредит-модуль тизимида баҳолаш, рақамли таълим (электрон контент) ва рақамли бошқарувни (сервер, таълим платформаси) ташкил этиш;

2021-2022 ўқув йилида аттестация ҳафтасини ташкил этиш тартиби ва талабанинг таълим траекторияси.

 Ўзбекистон Республикаси Президентнинг2019 йил 8 октябрдаги фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси"га кўра мамлакатдаги ОТМларнинг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтиши режалаштирилган.

Бу яқин  йиллар  давомида  мамлакатдаги  деярли  барча  ОТМлар  кредит-модуль тизимида фаолият юрита бошлашидан дарак беради.

 

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, кредит-модуль тизимига ўтиш энг аввало ўқув жараёнлари самарадорлигини ва ўқитувчилар фаолияти хусусиятларини тубдан ўзгартириб юборади ҳамда таълим тизими борасидаги халқаро алоқалар йўлини очади. Албатта, бу жараёнларга ўтиш анчагина иқтисодий, ташкилий, илмий ва психологик-педагогик жараёнларни ўз ичига олади, миллий таълим хусусиятларини ҳам инобатга олишни талаб этади.

Олий таълим тизимида кредит тизимидан фойдаланиш олий таълимга молиявий маблағларини ажратишда, ўқув-шартнома баҳоларини аниқлашда, ўқув дастурлари ва режаларини, дарслар жадвалини тузишда, талабалар билимини баҳолаш ва стипендиялар белгилашда афзалликларга эга.