ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали Ахборот-ресурс маркази ва “Адолат” Ўзбекистонда ҳуқуқий адабиётларни нашр этишга ихтисослаштирилган ягона нашриёт билан ҳамкорликда китоб ярмаркаси ўтказилди

Yangiliklar

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Филиал талабалари ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб қилиш мақсадида Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ахборот-ресурс маркази томонидан Филиалнинг асасосий биноси олдида, очиқ ҳавода “Адолат” Ўзбекистонда ҳуқуқий адабиётларни нашр этишга ихтисослаштирилган ягона нашриёт билан ҳамкорликда “open air book shop” китоблар ярмаркаси ўтказилди.

Китоб ярмаркасида “Адолат” Ўзбекистонда ҳуқуқий адабиётларни нашр этишга ихтисослаштирилган ягона нашриёт томонидан 500 дан зиёд юридик адабиётлар кўргазмаси ва савдоси ташкил этилди.

         Китоб ярмаркасида Филиалнинг барча профессор-ўқитувчилари, ходимлар ва  талабалар иштирок этиб, ўзлари учун керакли адабиётларни харид қилишди.

ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали Ахборот-ресурс маркази ва“Адолат” Ўзбекистонда ҳуқуқий адабиётларни нашр этишга ихтисослаштирилган ягона нашриёт билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирилмоқда.

 

 

                                                             ТДЮУ Ихтисослаштирилган филиали

                                                                    Ахборот-ресурс маркази директори

                                                                                               Ш.Э. Тиллашайхова