Мен тавсия қиламан-2021

Yangiliklar

Тошкент давлат юридик университети Ахборот-ресурс маркази томонидан 2021 йил 15 июлдан 15 сентябрь оралиғида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, китобхонликни ривожлантириш, тарғиб қилиш мақсадида марказнинг телеграмм мессендеридаги https://t.me/tsullibrary каналида Республика миқёсида канал аъзолари иштирокида «Мен тавсия қиламан-2021” челленжи ўтказилди.

Челленжга талаблари бўйича иштирок этувчилар ўзлари ўқиётган ёки хохлаган адабиётини китобхонларга 3 (уч) дақиқа ичида ўзларида бор имкониятдан келиб чиққан ҳолда видеолавҳа тайёрлаш, видеолавҳа орқали қисқача мазмунини етказиб, китобхонни қизиқтириш ва тавсия қилиш.

Ўтказилган челленжда Республика бўйича 9 та вилоятдан 24 та талаба ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

2021 йил15 июлдан 15 сентябрь оралиғида ҳар бир видеолавҳа канал аъзолари эътиборига тақдим этиб борилди.

Видеолавҳаларни кўриб чиқишда адолат, шаффофликни таъминлаш мақсадида гуруҳ аъзолари Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси доценти в.б. Ниязова Н. ва Бозорова Н., Маънавият ва маърифат маркази Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқий тарғибот бўлими ходими Мусаев Қ., университет Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Абдухафизов С. Ва АРМ директори Х.Пирмедова томонидан қисқача мезонлар белгилаб олинди:

  1. Танланган асар долзарблиги
  2. Иштирокчи томонидан таҳлил этилиши
  3. Иштирокчи нутқи
  4. Вақт меъёри, белгиланган вақтдан унумли фойдаланиши
  5. Хулоса (адабиётни тавсия этиш мақсади)

Ўтказилган челленжда ТДЮУ талабалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги техникумлар ўқувчилари иштирок этишди.

Тақдим этилган видеолавҳаларни кўриб чиқиб гуруҳ аъзолари университет талабалари ичида қуйидаги ғолиб деб топдилар:

 

1-ўрин   Абдуллаев Ойбек Хамза ўғли (ТДЮУ 2 курс талабаси)

2-ўрин   Холматов Дилмурод Дилшод ўғли (ТДЮУ 2 курс талабаси)

3-ўрин   Алламбергенова Фарида (ТДЮУ 2 курс талабаси)

 

Гуруҳ аъзолари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги техникумлар ўқувчилари ичида қуйидаги ғолиб деб топдилар:

 

1-ўрин  Собиров Сардор Баҳодир ўғли (Қашқадарё вилояти юридик техникуми

              2 курс ўқувчиси)

2-ўрин  Қўзибаева  Заҳро Азамат қизи (Хоразм вилояти юридик техникуми

              2 курс ўқувчиси)

3-ўрин  Сайфиддинов Сайфулло (Навоий вилояти юридик техникуми

              ўқувчиси)

 

 

Танлов натижалари бўйича ғолибларга даражали липломлар ва эсдалик совғалари, фаол иштирок этган бошқа иштирокчиларга ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.

 

 

ТДЮУ АРМ директори                          Х.Пирмедова