Тошкент давлат юридик университети дунёнинг ТОП-500 университетлари рўйхатига кирди

E'lonlar

“Universitas Indonesia”нинг дунё университетларида Яшил иқтисодиёт билан боғлиқ мавжуд ҳолат ва сиёсат бўйича амалга оширилаётган ишлар натижаларини тақдим этувчи рейтингида Тошкент давлат юридик университети 496-ўринни эгаллади.

Рейтингда жаҳоннинг 80 дан ортиқ давлатидан мингга яқин олий таълим муассасаси иштирок этди. Тошкент давлат юридик университети мазкур рейтингда мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида энг юқори натижалардан бирини қайд этди.

Ушбу натижа, албатта, юртимизда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалдаги самараларидан бири дейиш мумкин. Қолаверса, университетда йўлга қўйилган тизим, таълим сифатини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар даргоҳнинг бу каби марраларида муҳим омил бўлмоқда.

Муҳтарама Комилова, ЎзА