Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига маъқулланди. Иномжон Маджидов ишдан кетди

Yangiliklar

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига биноан, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Бугун, 2021 йил 14 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Абдуқодир Тошқулов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар. Бунга қадар А.Тошқулов Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Абдуқодир Тошқулов 1976 йил Сурхондарё вилояти, Бойсун туманида туғилган. 1998 йилда Термиз Давлат университетини тугатган. Меҳнат фаолиятини Термиз давлат университети молия ва солиқ тизими кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлаган.

У 2017 йилдан Термиз давлат университети ректори лавозимида ишлаб келмоқда. Сенатор.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаб келаётган Иномжон Маджидов лавозимидан озод этилган.

Манба: https://uza.uz/