Абдуқодир Тошқулов Алишер Саъдуллаевнинг чақирувини қабул қилди

Yangiliklar

Абдуқодир Тошқулов Алишер Саъдуллаевнинг чақирувини қабул қилди

Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб Маданият вазири О.Назарбеков томонидан бошланган #baytchellenj да Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев таклифини мамнуният билан қабул қилди. 

Вазир Алишер Навоий қаламига мансуб «Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас» мисраси билан бошланувчи ғазалидан бир байт ўқиб, челленжни давом эттириш навбатини Мактабгача таълим вазири Шин Агрепина Васильевнага берди.

манба:  Edu.uz