Бўлимлар

Ўқув-услубий фаолиятни такомиллаштириш бошқармаси

Зарипов Лочин Рустамович

Бошқарма бошлиғи

Телефон: (+998 71) 207-03-43

(105 ички рақам )

Email: @rmedu.uz

Қабул кунлари: Пайшанба 15:00-17:00

Низом >

Таълим дастурларини такомиллаштириш бўлими

Тоҳиров Зуфар Музаффар ўғли 

Бўлим бошлиғи

Телефон:  998(71) 207-03-43 (ички рақам 115)

Email: dts@rmedu.uz

Қабул кунлари: Чоршанба 15:00-17:00

Низом >

Таълим самарадорлигини тадқиқ қилиш бўлими

Маматалиев Тўлқин Хушмамат ўғли

Бўлим бошлиғи

Телефон:  998(71) 207-03-43 (ички рақам 113)

Email: ts@rmedu.uz

Қабул кунлари: Сешанба 15:00-17:00

Низом >

Таълим сифатини изчил ошириб бориш мақсадида олий таълим фаолиятига оид норматив-методик ҳужжатларни замон талабларига мувофиқ ишлаб чиқишни ташкиллаштириш ва такомиллаштиришдан иборат.

– таълим сифатини изчил ошириб бориш мақсадида илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини чуқур ўрганган ҳолда олий таълим муассасалари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга оид норматив-методик ҳужжатларни замон талабларига мувофиқ ишлаб чиқишни ташкиллаштириш ва такомиллаштириб бориш;

– олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқарувини таъминлаш, ўқув-методик ишлар ҳамда ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий таъминотини илмий ва илмий-услубий томондан такомиллаштиришни ташкиллаштириш;

– ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибалари асосида миллий кредит-модуль таълим тизимининг ташкилий, меъёрий-ҳуқуқий ва илмий-услубий томондан ўрганиш, таҳлил этиш ва шу асосида таклифлар тайёрлаш.

 

Бўлим қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда:

  1. Таълим сифатининг норматив-методик асосларини такомиллаштириш;
  2. Профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш мезонларини такомиллаштириш;
  3. Кредит-модуль тизимини ривожлантириш муаммолари;
  4. Мустақил таълимни ташкил этиш методикаси;
  5. Талабаларни адабиётлар билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш.

 

Таълим ташкилотлари фаолиятини
мониторинг қилиш бўлими

Мамарасулов Махмуд Жумабоевич

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998(71) 207-03-43 (ички рақам 128)

Email:  nazorat@rmedu.uz

Қабул кунлари: Сешанба 15:00-17:00

Низом >

Таълим жараёнларини методик таъминоти бошқармаси

Esanov Muzaffar Xoshimovich

Boshqarma boshlig‘i

Telefon: +998(71) 207-03-43 (101)

Email: m.esanov@devedu.uz

Faks: +998(71) 207-03-43 (101)

Qabul kunlari: Dush – Chor 15:00 – 17:00

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Ўқув адабиётлари билан ишлаш бўлими

Мамажонов Исломжон Имомали ўғли

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998(71) 207-03-43 (ички рақам 108)

Email:   book@rmedu.uz

Қабул кунлари: Чоршанба 15:00-17:00

Низом >

Ахборот-ресурс марказлари фаолиятини
мониторинг қилиш бўлими

Захидова Зулфия Халилуллаевна

Бўлим бошлиғи

Телефон: (+998 71) 207-03-43 

(ички рақам 120)

Email: arm@rmedu.uz

Қабул кунлари: Пайшанба 15:00-17:00

Низом >

Давлат олий таълим муассасаларини ахборот-ресурс марказиларига умумий, ташкилий-методик раҳбарлик, уларнинг ишларини мувофиқлаштириш,  кутубхоначилик борасидаги илғор хорижий тажрибаларни олий таълим тизимишга тадбиқ этишдан иборат.

– давлат олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш, янги ахборот технологияларини жорий этиш;

– чет эл тажрибаларини ўрганган ҳолда олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, адабиётлар билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиш;

– олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида меҳнат шароитларини яхшилаш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, фаол, фидоий ахборот-ресурс марказлари ходимларини давлат мукофотларига тавсия этиш.

 

Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Ахборот-ресурс марказларини замонавий автоматлаштирилган кутубхона тизимлари билан таъминлаш;
  2. Электрон ўқув адабиётларини яратиш тизимини такомиллаштириш;
  3. Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларидаги ноёб адабиётлардан самарали фойдаланиш;
  4. Жаҳон илмий-таълимий манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

Қатъий ҳисобдаги ҳужжатлар билан ишлаш бўлими

Тошпулатов Одил Нодирович

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998(71) 207-03-43 (ички рақам 117)

Email: diplom@rmedu.uz

Қабул кунлари: Жума 15:00-17:00

Низом >

Олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги гуруҳ журналлари, талабалик гувоҳномаси, талабалар баҳолаш дафтарчаси ҳамда давлат намунасидаги қатьий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, электрон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлашни ташкил этишдан иборат.

– олий ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларни топширишни ташкил этиш ва расмий ҳужжатларни қатъий ҳисобини юритиш бўйича ҳуқуқий-норматив асосларини такомиллаштириш;

– таълим муассасалари  томонидан  реал  битирувчилар  сонини  ҳисобга олган холда битирувчиларнинг дипломларга бўлган эхтиёжини шакллантириш, дипломлар бланкалари, гуруҳ журналлари, талабалик гувоҳномаси ва баҳолаш дафтарчаси билaн таъминлашни ташкил этиш;

– давлат   намунасидаги   қатъий    ҳисобдаги    ҳужжатларни  аниқлаш ва дубликатларни расмийлаштириш,  таълим муассасаларининг буюртмалари асосида чоп этишни ташкил этиш.

 

Бўлим томонидан қуйидаги ишлар олиб борилмоқда:

  1. Диплом дубликатларини беришда жорий қилинган янги тартибга мувофиқ, диплом дубликатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш;
  2. Битирувчиларга бериладиган диплом бланкалари билан олий таълим муассасалари ва академик лицейларни таъминлаш;
  3. Таълим муассасалари томонидан берилган дипломларни диплом маълумотлар базасига жойлаштирилишини назорат қилиб бориш;
  4. Диплом ҳақиқийлигини тасдиқлаб бериш юзасидан хорижий давлатлардан келган сўровларга жавоб бериш.

Олий таълим тадқиқотлари ва статистик
таҳлил бошқармаси

Ахмедов Туйчи Адашевич

Бошқарма бошлиғи

Телефон:(+998 71) 207-03-43

(104 ички рақам )

Email: @rmedu.uz

Қабул кунлари: Душ 15:00-17:00

Низом >

Халқаро ҳамкорлик ва хорижий тажрибани
тадқиқ қилиш бўлими

Хуррамов Мусурман Келдиёрович

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998(71) 207-03-43 (ички рақам 106)

Email:  xorij@rmedu.uz

Қабул кунлари: Жума 15:00-17:00

Низом >

олий таълимга оид сўнгги халқаро тенденцияларни ўрганиш,илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятига жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

– олий таълимга оид илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

– олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича амалий ишларни ташкил этиш, уларга технологик жиҳатдан юқори даражада жиҳозланган технопарк, форсайт, технологиялар трансфери марказлари, стартап лойиҳалари ҳамда акселераторларни ташкил этишга методик кўмаклашиш;

– олий таълим тадқиқотлари билан шуғулланадиган хорижий марказлар, ташкилотлар ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда қўшма тадқиқот ишларини амалга ошириш.

Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Ички ва ташқи академик мобилликни амалга ошириш;
  2. Олий таълим муассасалари фаолиятини халқаро аккредитациядан ўтказиш;
  3. Олий таълим муассасаларида сертификат таълим дастурларини жорий этиш;
  4. Олий таълимдаги замонавий трендлар;
  5. Олий таълим муассасаси бошқарувида талабалар иштироки.

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари натижаларини оммалаштириш бўлими

Сабриев Алишер Аслиддинович

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998(71) 207-03-43 (ички рақам 125)

Email: press@rmedu.uz

Қабул кунлари: Пай 15:00-17:00

Низом >

Иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими

Расулов Шерзод Аширович

Бўлим бошлиғи

Телефон:(+998 71) 207-03-43(ички рақам 109)

Email: iqtidor@rmedu.uz

Қабул кунлари: Душанба 15:00-17:00

Низом >

Oliy taʼlim tizimida tahsil olayotgan iqtidorli talaba-yoshlarni qoʻllab-quvvatlash, ularning intellektual salohiyatini namoyon etish, rivojlantirish borasida olib borilayotgan ishlarni muvofiqlashtirish, iqtidorli yoshlar bilan ishlash mexanizmlarini takomillashtirish hamda mavjud ilgʻor tajribalarni taʼlim jarayoniga ommalashtirishdan iborat.

– talabalar oʻrtasidagi fan va xalqaro olimpiadalarini tashkil etish hamda oʻtkazish, shuningdek, xalqaro fan olimpiadalarda talabalarning ishtirokini taʼminlashni tashkil etish;

– oliy taʼlim muassasalarida iqtidorli va isteʼdodli talaba-yoshlar uchun yaratilgan shart-sharoitlarni oʻrganish, ularni yanada takomillashtirish boʻyicha taklif-tavsiyalar ishlab chiqish;

– iqtidorli yoshlar qobiliyatlarini namoyon etish va rivojlantirish maqsadida tadbirlar tashkil etish, tashkiliy sharoitlar yaratishga koʻmaklashish hamda talabalar ijodiy va ijtimoiy faolligini rivojlantirish boʻyicha ilmiy uslubiy tavsiyalar ishlab chiqish.

 Boʻlimda quyidagi yoʻnalishlarda faoliyat olib borilmoqda:

  1. Fan va xalqaro olimpiadalarni tashkil etish;
  2. Oliy taʼlim muassasalarida intellektual salohiyatni oshirish;
  3. Iqtidorli yoshlar bilan ishlash tizimini takomillashtirish.

Умумий бўлим

Холмиров Бегали Абдихамидович

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998 (71) 207-03-43 (ички рақам 124)

Email:  info@rmedu.uz

Қабул кунлари: Сешанба 15:00-17:00

Низом >

Молия ва хўжалик бўлими

Ахмедов Умиджон Озодович

Бўлим бошлиғи

Телефон: (+998 71) 207-03-43 

(ички рақам 110)

Email: buxgalteriya@rmedu.uz

Қабул кунлари: Пайшанба 15:00-17:00

Низом >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Buxgalteriya hisobini Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga, Oʻzbekiston Respublikasining Byudjet Kodeksiga, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida 2010-yil 22-dekabrda 2169-son bilan roʻyxatga olingan “Byudjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma”ga va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilgan holda yuritadi, shuningdek hisob ishlarini zamonaviy texnik vositalar va axborot texnologiyalaridan foydalangan holda tashkil etadi;

Markaz apparatini saqlash va markazlashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan xarajatlar uchun respublika byudjetidan ajratiladigan mablagʻlarni olish uchun byudjet soʻrovlarini tayyorlaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim etadi;

Markaz apparatini saqlash, markazlashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan xarajatlar smetalarini tasdiqlaydi, roʻyxatdan oʻtkazadi, shuningdek, ularning ijrosi nazoratini tashkillashtiradi;

Markazda pul mablagʻlari, tovar-moddiy qimmatliklar, asosiy fondlarni inventarizatsiya qiladi, hisob-kitoblar va toʻlov majburiyatlarini bajarishning belgilangan qoidalariga rioya etilishini taʼminlaydi;

buxgalteriya hujjatlarini oʻz vaqtida va toʻgʻri rasmiylashtirilishini hamda amalga oshirilayotgan operatsiyalarning qonuniyligini oldindan nazorat qiladi;

byudjet mablagʻlarini, shuningdek, byudjetdan tashqari mablagʻlarni xarajatlar smetasida koʻzda tutilgan muayyan maqsadlarga toʻgʻri sarflanishi, shuningdek, pul mablagʻlari va moddiy qimmatliklarning butligi ustidan muntazam nazorat qiladi;

Markazda xodimlarning ish haqlarini va unga tenglashtirilgan toʻlovlarini belgilangan tartibda hamda oʻz vaqtida hisoblab chiqilishini taʼminlaydi;

smeta ijrosi jarayonida vujudga keladigan yuridik va jismoniy shaxslar bilan olib boriladigan hisob-kitoblarni oʻz vaqtida amalga oshiradi;

pul mablagʻlari, hisob-kitoblar va moddiy qimmatliklar, shuningdek, boshqa aktivlarni va majburiyatlarni inventarizatsiya qilishda qatnashadi, inventarizatsiya natijalarini oʻz vaqtida va toʻgʻri rasmiylashtirish hamda ularni buxgalteriya hisobida aks ettiradi;

moddiy javobgar shaxslarga ularning javobgarligida turgan moddiy qimmatliklarning butligini saqlash va hisobini olib borish yuzasidan tushuntirish ishlarini oʻtkazadi;

moddiy qimmatliklarni olish uchun berilgan ishonchnomalarning hisobini yuritadi va ulardan toʻgʻri foydalanilishini nazorat qiladi;

asosiy vositalar hamda boshqa moddiy qimmatliklarni ularning saqlanish va foydalanish joylarida butligini muntazam nazorat qiladi;

buxgalteriya hujjatlarini, hisob registrlarini, shuningdek, xarajatlar smetalarini (ilova hisob-kitoblari bilan birga) saqlanishini taʼminlaydi;

belgilangan muddatlarda debitorlik qarzni undirib olinishi va kreditorlik qarzning qaytarilishi boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni koʻradi, toʻlov intizomiga muntazam rioya etadi;

Oʻzbekiston Republikasi Moliya vazirligining “Asosiy vositalar qiymatini balansdan chiqarish tartibi toʻgʻrisida”gi buyrugʻi bilan tasdiqlangan Nizomga (Adliya vazirligida 2004-yil 29-avgustda 1401-son bilan roʻyxatga olingan) asosan Markazdagi yaroqsiz holga kelgan asosiy vositalarni hisobdan chiqarish boʻyicha rahbariyatga taklif kiritadi;

moliya va buxgalteriya hisobiga oid tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa funksiyalarning bajarilishini taʼminlaydi.

Ахборот коммуникация технологиялари бўлими

Газиев Саиджалолхон Сайдалиевич

Бўлим бошлиғи

Телефон: 998(71) 207-03-43 (ички рақам 112)

Email: akt@rmedu.uz

Қабул кунлари: Чор 15:00-17:00

Низом >

Марказдаги компьютерлар, нусха кўпайтириш, сканер, принтер ва бошқа ахборот-коммуникация жиҳозларининг меъёрий ишлашини назорат қилиш, таъмирлаш ва кўрикдан ўтказиб туришни назорат қилиш, шунингдек, компьютерлар заҳирасини замонавий компьютерлар ҳисобига ошириш ва мавжуд компьютерларни такомиллаштириб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат

– марказда Интернет тармоқлари, (Э-маил) электрон почта хизматларининг талаб даражасида ишлаши, хабар ва янгиликларни ўз вақтида қабул қилиниши, тарқатилишини назорат қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

– компьютерлардаги мавжуд техник ва дастурий муаммоларни бартараф этиш, офис дастурларини ўрнатиш ва янгилаб бориш;

– марказ биносидаги мавжуд тармоқ қурилмаларини (серверлар, свичлар) ва ўрнатилган видеокузатув тизимининг доимий ишлаб туришини таъминлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;

– интернет тармоққа уланиш юзасидан провайдерлар билан тегишли тартибда шартномаларни расмийлаштириш юзасидан Марказ раҳбариятига таклифлар киритиш;

– марказнинг расмий веб-сайтини яратиш ва электрон почта хизматини такомиллаштириш ҳамда доимий фаол ишлашини, интерактив хизматлари кўрсатилишини таъминлаш.

 

Бош юристконсульт

Алиқулов Дониёр Шуҳрат ўғли

Бош юристконсульт 

Телефон:(+998 71) 207-03-43 

(ички рақам 119)

Email: texb@rmedu.uz

Қабул кунлари: Пай 15:00-17:00

Низом >

Марказнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашини ташкил этиш, Марказда ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, Марказ ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, етказиш, шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, Марказнинг мулкий ва бошқа манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.

Марказда ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлайди;

Марказ томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив- ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб боради;

Марказ ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини, шу жумладан замонавий ахборот- коммуникация технологиялари орқали етказади;

шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, Марказнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Марказда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

Марказ раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга Бош юристконсульт томонидан бошқа таркибий тузилмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга таъсир этадиган Марказнинг қарорлари юзасидан хулосалар беради;

мустақил равишда ёки бошқа тузилмалар билан биргаликда Марказнинг буйруқлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;

Марказ бошқарув тизимини такомиллаштириш, Марказ тизимига кирадиган тузилмалар ва уларнинг мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

Марказда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;

Марказ раҳбариятига тизимдаги фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;

Марказ ходимларининг касаба уюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатади;

Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда иштирок этади;

Марказнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда иштирок этади;

Марказга келиб тушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;

Марказ, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;

бошқа тузилмалар билан биргаликда Марказ томонидан шартномаларни тайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди.

шартномаларни тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

Марказ томонидан тузилган шартномаларни зарур даражада бажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;

Марказнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;

мулкни сақлаш масалалари бўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;

бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда Марказ мулкининг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келиб чиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;

моддий бойликлар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек қонун бузилишлари ва суиистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловдан ўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.

Бош юристконсульт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

Девонхона

Караманов Асқар Нарзиқул ўғли

Бош мутахассис 

Телефон: (+998 71) 207-03-43(ichki raqam 114)

Email: info@rmedu.uz

Қабул кунлари: Сеш 15:00-17:00

Низом >