«Ўзбекистонда олий таълим» журнали

«Ўзбекистонда олий таълим»  илмий-оммабоп журналида мамлакатимиз олий таълим тизимига оид умумий масалалар ва муаммоларга бағишланган ҳамда соҳа тараққиётига хизмат қилувчи илмий таҳлил, таклифлардан иборат мақолалар эълон қилинади.

«Ўзбекистонда олий таълим» журналининг муассиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказидир.

Журналнинг вазифалари:

  • олий таълим соҳасида фан ва технологияларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, таълим тизимидаги ислоҳотлар натижалари ва илмий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, иқтидорли ва салоҳиятли ёшларни излаб топиш ҳамда уларни илмий-тадқиқот ишларига йўналтириш орқали жамиятимизда соҳанинг етук профессионал кадрларини тайёрлашга эришиш;
  • олий таълим тизимидаги илм-фанни таҳлил этиш, унинг натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича маҳаллий ва хорижий мутахассисларнинг ишларини умумлаштириш ва улар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • олий таълим соҳасида таҳлилий маълумотлар, илмий мақолалар ва тадқиқотларнинг натижалари ва янги ғояларни акс эттирувчи материалларни чоп этиш ҳамда Ўзбекистан Республикаси Олий таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг расмий ахборотларини ёритиш;
  • мамлакатимиздаги ислоҳотлар туфайли жорий қилинаётган инновацион ғоялар мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишдан иборат бўлади.
  •  

Таҳририят жойлашган манзил

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 75-уй. Тел.: (+998 71) 207-03-41. Электрон почта: rmxat@edu.uz.

 

Журнал Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстратсияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан 1495 рақамли гувоҳнома билан 29.12.2021 санасида рўйхатдан ўтказилган.