Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

 Абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Абитуриент рухсатномаси»ни мй.дтм.уз сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт церийаси ва рақамини киритган ҳолда олишлари мумкин.

 Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг қуйидаги махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд:

 @э_дтм_мандатбот
 @э_дтм_мандат1бот
 @э_дтм_мандат2бот
 @э_дтм_мандат3бот
 @э_дтм_мандат4бот

 Тест синовлари 8 августдан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 7 августга қадар юклаб олишларини сўраймиз.

 Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ИД-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

 Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan