
2023 йил учун қуйидаги квоталар бўйича таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинади:
Ихтисослик шифри ва номи | Докторантура
(DSc) |
Таянч докторантура
(PhD) |
Мақсадли докторантура | |
DSc | PhD | |||
13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи | – | 2 | – | 2 |
13.00.07-Таълимда менежмент | 1 | 1 | – | – |
Таянч докторантурага талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
— ариза;
– қисқача биографик маълумотнома (объективка — намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
– Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса);
– IELTS, TOEFL ёки бошқа тан олинган сертификатлар (мавжуд бўлса)
– Паспорт нусхаси.
Докторантурага талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
– ариза;
– қисқача биографик маълумотнома (объективка — намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);
– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
– олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга боълганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
– тадқиқот мавзуси боъйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
– нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ҳужжатлар (пдф) шаклида тайёрланиб 2022 йил 15-центабрдан 15-октабргача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Шифонур кўчаси, 75-уй.
Телефон: +99871 207 03 43 (104)