Олий таълим муассасаларида самарали бошқарув механизмларини жорий этиш қанчалик муҳим?

 

Жорий йилнинг 24 февраль куни Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатида Буюк Британиянинг олий таълим соҳасида фаолият юритувчи Advance HE ташкилоти ходимлари ва экспертлари олий таълим муассасаларида бошқарув маданиятини ошириш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Advance HE ташкилоти ижрочи директори профессор
Алисон Жонс (Alison Johns) хонимнинг таъкидлашича, олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган бошқарув кенгашларининг ишини тўғри ташкил этиш учун, авваламбор, бошқарув кенгашлари таркибига молиявий саводхонлиги юқори бўлган инсонларни киритиш, талабаларга мижоз сифатида қараш ҳамда қарор қабул қилиш жараёнида уларнинг фикралини инобатга олиш жуда ҳам муҳим бўлиб, мазкур омиллар олий таълим ташкилотининг самарали фаолият юритишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Advance HE ташкилотининг эксперти профессор
Имонн Моллой (Eamonn Molloy)нинг фикрига кўра эса, ривожланаётган мамлакатларнинг олий таълим муассасаларида самарали бошқарувга эришишнинг дастлабки шарти бошқарувда “велосипед занжири” механизмини жорий этишдир. Маълумки, велосипед занжирини қаттиқ сиқиб ёки ўта юмшоқ қилиб қўйсак велосипедни ҳаракатга келтириш қийинлашади.  Шу сабабли, бошқарув жараёнида ўта қаттиқ қўл бўлиш ҳам, ўта юмшоқ бўлиш ҳам яхши самара бермайди. Шу боисдан олий таълим муассасаси бошқарувида смарт бошқарув механизмларини жорий этиш бирламчи вазифа бўлиши лозим, деб таъкидлайди эксперт.

Тадбирда Марказ ва Advance HE ташкилоти ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, олий таълим тизимининг энг устувор йўналишлари бўйича биргаликда тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ҳамкорлик доирасида ёш олимларни Advance HE ташкилотига қисқа муддатли стажировкага юбориш масалалари муҳокама этилди.

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan