“Масофавий таълимни ташкил этишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида илмий семинар

Жорий йилнинг 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказида “Масофавий таълимни ташкил этишдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди. Бу семинарда масофавий таълимни шаклини жорий ҳолати ва муаммоларни атрофлича ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июнда “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-279-сон қарори қабул қилинди. Унга асосан масофавий таълим шакли  қабул параметрлари ва йўналишлари тасдиқланди. Юртимиз учун бу таълим шакли бир-мунча янги бўлганлиги сабабли, уни 2022 йилда жорий қилишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга асосий урғу берилди.

Маскур семинарда мамлакатимизда кўзга кўринган профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлар иштирок этишди. Семинар давомида Марказ Назорат-ҳуқуқий бўлими бошлиғи Маматалиев Тўлқин Хушмамат ўғли, Ўзбекистонда илк масофавий университет ҳисобланган ИТ Парк университети бош директори Аюпов Боҳодир Шавкатович ҳамда  Масофавий таълимни шакли жорий қилишда таянч олийгоҳ ҳисобланган  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Масофавий таълим маркази бошлиғи Элов Жамшид Бекмуродович сўзга чиқишди.

Улар томонидан масофавий таълимда фойдаланадиган платформалар сифатини яхшилаш, интерактив тарзда дарс бериш имкониятларини яратиш ҳамда ушбу платформалар хавфсизлигини ошириш каби муҳим таклифлар берилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan