
Республикамизда фаолият юритаётган 114 та давлат олий таълим муассасаларининг 107 та (7 таси янги ташкил этилган ОТМлар)сида ахборот-ресурс марказлари мавжуд бўлиб, умумий адабиётлар фонди
3 601 923 номда, 24 119 406 нусхадан иборат.
Маълумот учун: Ўқув адабиётлари фонди 1 134 237 номда
(12 535 698 нусхада), илмий адабиётлар фонди 1 004 120 номда
(4 373 819 нусхада), бадиий адабиётлар фонди 595 905 номда
(2 242 700 нусхада), хорижий адабиётлар фонди 199 427 номда
(1 098 399 нусхада), бошқа адабиётлар фонди 668 234 номда
(3 868 790 нусхада).
Давлат олий таълим муассасалари томонидан хорижий адабиётлар сўнгги уч йил давомида 17 766 номда 67 378 нусхада харид қилинган. Бу эса жами харид қилинган адабиётларнинг 5,3 фоизини ташкил қилмоқда.
Маълумот учун: 2020 йилда 4 782 номда 16 262 нусхада, шундан ўқув адабиётлари 3 417 номда 13 235 нусхада, илмий адабиётлар 707 номда 1 319 нусхада, бадиий адабиётлар 658 номда 1 708 нусхада;
2021 йилда 5 279 номда 17 402 нусхада, шундан ўқув адабиётлари 3 528 номда 14 543 нусхада, илмий адабиётлар 1 082 номда 1 629 нусхада, бадиий адабиётлар 669 номда 1 230 нусхада;
2022 йилда 7 705 номда 33 714 нусхада, шундан ўқув адабиётлари 5 316 номда 27 784 нусхада, илмий адабиётлар 1 630 номда
3 690 нусхада, бадиий адабиётлар 759 номда 2 240 нусхада.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилган бўлиб, улар томонидан 2022 йил давомида жами 4 112 номда 20 654 нусхадаги хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон миллий университети 540 номда,
540 нусхада, Самарқанд давлат университети 451 номда, 616 нусхада, Тошкент молия институти 419 номда, 495 нусхада, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 412 номда, 578 нусхада, Тошкент ахборот технологиялари университети 351 номда, 2062 нусхада, Тошкент давлат транспорт университети 302 номда, 477 нусхада, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 288 номда, 310 нусхада, Самарқанд давлат чет тиллар институти 149 номда, 2684 нусхада, Тошкент давлат иқтисодиёт университети 121 номда, 1143 нусхада, Тошкент молия институтлари томонидан 116 номда, 404 нусхадаги адабиётлар харид қилинган.
Лекин, академик ва молиявий мустақиллик берилган Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Гулистон, Термиз ва Наманган давлат университетлари томонидан хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилинмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 816-сон қарорида хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш бўйича таянч олий таълим муассасаларида комиссиялар ташкил қилиш, комиссиялар томонидан йўналишлар бўйича мутахассислар гуруҳларини белгилаш, хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш, тасдиқланган хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатларини Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказига тақдим этиш белгиланган
бўлса-да, ОТМлар томонидан ушбу босқичлар амалга оширилмаган.
2020-2022 йиллар давомида хорижий ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш фақатгина давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари топилган маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилган.
Юқоридаги таҳлиллар асосида қуйдаги таклифларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816-сон қарори билан тасдиқланган Низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. - Академик ва молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари томонидан муаллифлик ҳуқуқи билан харид қилинган хорижий ўқув ва илмий адабиётларни олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро келишув шартномаси асосида электрон алмашув амалиётини жорий қилиш.
- Академик ва молиявий мустақил бўлмаган давлат олий таълим муассасаларига ҳам хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни муаллифлик ҳуқуқи асосида тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат бериш.
- Давлат олий таълим муассасалари томонидан хорижий ўқув ва илмий адабиётлар хариди учун ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш.
- Давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказ-ларидаги халқаро илмий-таълимий маълумотлар базаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.
Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс
марказлари фаолияти ҳамда хорижий ўқув
адабиётлари мониторинги бўлими бошлиғи в.б М.Мамарасулов