ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА

Россиянинг Сочи шаҳрида молиявий хавфсизлик бўйича ИИИ Халқаро олимпиада бўлиб ўтмоқда.
Мазкур олимпиадада 19 давлатнинг 500 дан ортиқ талаба ёшлари ва мактаб ўқувчилари қатори мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг 10 нафар иқтидорли талабалари «Иқтисодиёт, молия-кредит ва иқтисодий хавфсизлик», «Халқаро муносабатлар», «Ахборот хавфсизлиги» ва «Юриспруденция» йўналишлари бўйича иштирок этмоқда.

Олимпиаданинг мақсади ёш авлоднинг ахборот, молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, иқтидорли ёшларни излаб топиш, молиявий хавфсизлик соҳасида ўқув-амалий ва илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ёшларда янги форматдаги билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Шунингдек, олимпиада доирасида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг олдини олиш йўналиши бўйича «Халқаро тармоқ институтига» аъзо мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг вакиллари ушбу ташкилотнинг 10 йиллик юбилей мажлисида фаол иштирок этмоқда.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan