Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказида Тинчлик учун Нобель мукофоти лауреати Раеквон Жун билан учрашув бўлиб ўтди

Учрашувда Ўзбекистонда олий таълимни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш ва трансформация қилиш, тадқиқотлар ва амалиётга асосланган ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар бўйича фикр алмашилди.

Асосий эътибор олий таълим сифатини ошириш орқали барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Мулоқот якунида бугунги тез ўзгарувчан жаҳон бозори талабларига жавоб бера оладиган замонавий кадрларни тайёрлаш стратегиясини шакллантириш, бунинг учун таълим йўналишлари, фан дастурлари ва ўқув режаларини халқаро талабларга босқичма-босқич мослаштириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan