Мамлакатимизда олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида ўтган 6 йил мобайнида давлат олий таълим муассасалари сони 77 тадан
114 тага етиб, уларда таҳсил олаётган талабалар сони 1,3 млн[1]дан ортиқ, яъни олти баробарга ошди.

Натижада таълим олишда муҳим ўринга эга бўлган ахборот-ресурс марказларига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам ошди.

Ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини замонавий дарслик, ўқув қўлланма ва адабиётлар, шунингдек, илмий нашрлар, ўқув-услубий, илмий-методик қўлланмалар билан таъминлаш, талабалар учун илғор электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш юзасидан шароитлар яратилмоқда (1-илова).

Маълумот учун: Вазирлик ҳузурида “Электрон кутубхона” платформаси яратилди. Ҳозирда профессор-ўқитувчилар ва талабаларни аъзо қилиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Ривожланган давлатлар олий таълим муассасалари замонавий автомат-лаштирилган кутубхона тизимлари ва RFID қурилмаларидан кенг фойдаланган ҳолда талабаларнинг адабиётларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини таъминлайди.

Маълумот учун: МДҲ давлатлари, жумладан Россия Федерацияси олий таълим муаассасаларида ИРБИС 64+, МЕГАПРО, РУСЛАН, МАРК-SQL, Беларусь Республикасида MAРК-SQL, “ALIS WEB” ва ИРБИС 64+, Қозоғистон Республикасида РАБИС, ИРБИС 64+, КАБИС каби автомат-лаштирилган кутубхона тизимларидан фойдаланилмоқда.

Республикамиздаги олий таълим муассасалари томонидан ҳозирда фойдаланиб келинаёган АРМАТ, КАРМАТ ва КАДАТА автомат-лаштирилган кутубхона тизимлари замон талабларига жавоб бермайди ва самарасиз, аксарияти эса ишламаяпти.

55 та олий таълим муассасаларига автоматлаштирилган кутубхона тизимлари ўрнатилган, 11 та олий таълим муассасасидаги автоматлаш-тирилган кутубхона тизимининг техник таъминоти тўхтатилган бўлиб,                 8 та олий таълим муассасасида эскирган, 47 та олий таълим муассасасида автоматлаштирилган кутубхона тизими мавжуд эмас.

Маълумот учун: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Тошкент архитектура-қурилиш университети, Бухоро давлат педагогика институти, Бухоро давлат университети, Бухоро муҳандислик технология институти, Термиз давлат педагогика институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Гулистон давлат университетларида автоматлаштирилган кутубхона тизимлари техник таъминоти тўхтаган ва эскирган.

Натижада, давлат олий таълим муассасаларида ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш соҳасида бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда:

а) ахборот-ресурс марказларида барча китоблар, журналлар ва бошқа ҳужжатларни қайд қилиш, кутубхонага аъзо бўлганларни рўйхатга олиш, буюртмаларни рўйхатлаштириш, кирим қилинаётган китобларни рўйхатга олиш каби ишлар қоғоз шаклда юритилмоқда;

б) адабиётларга классификатор бўйича индекслар қўйиш; библиографик қидириш, йиғма электрон каталогларни яратиш имконияти йўқ;

в) факультетлар, ўқув бинолари ва талабалар турар жойларидаги кутубхоналар билан ички алоқа тизими мавжуд эмас.

Ҳозирда олий таълим муассасалари асосан иккита автоматлаштирилган кутубхона тизимларидан фойдаланмоқда.

Жумладан, республикамизда ишлаб чиқилган АКБТ (Ахборот кутубхонани бошқариш тизими) миллий дастури 12 та давлат олий таълим муассасаларида тўлиқ жорий қилинган бўлиб, улардан самарали фойдаланилмоқда.

Маълумот учун: Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат хореография академияси, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Тошкент кимё-технология институти, Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер ҳамда Шахрисабз филиаллари, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали, Навоий давлат педагогика институти, Навоий кончилик ва технологиялар университетларида АКБТ дастури мавжуд.

Шунингдек, 24 та давлат олий таълим муассасаларида ИРБИС 64+ тизими ўрнатилган бўлиб, мазкур дастур ҳам тўлиқ талабларга жавоб беради (2-илова).

Маълумот учун: Тошкент давлат транспорт университети, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети каби олий таълим муассасаларида ИРБИС 64+ тизими мавжуд.

Бундан ташқари, ҳозирда 15 та давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларига RFID қурилмаларни ўрнатган ва талабалар, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчилар сифатли кутубхона хизматидан фойдаланишмоқда (3-илова).

Маълумот учун: Геология фанлари университети, Бухоро давлат тиббиёт институти, Қарши давлат университети, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент молия каби институтларда RFID қурилмалари ўрнатган.

RFID қурилмасининг аҳамиятли томони китоб фондлари билан операцияларда инсон омилининг таъсирини камайтириш ва нотўғри идентификациялашнинг олдини олиш;

кутубхона ишининг самарадорлигини ошириш ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш станцияларини жорий қилиш орқали кутубхона фойдаланувчи-ларига хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш;

инвентаризация вақтини қисқартириш, китоб фондининг сақланишини таъминлаш, китобларни фонд ичида ва ундан ташқарида кўчириш жараёнини ошкора қилиш, кутубхона талабларига мувофиқ экспонатларни тезда ташкил қилиш, илмий ва таълим ресурсларига тезкор кириш орқали таълим самарадорлигини сезиларли даражада ошириш.

Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича қўйидагилар таклиф этилади:

  • Ҳозирда кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари жорий этилганлиги муносабати билан олий таълим муассаларининг ахборот-ресурс марказларида фойдаланиб келинаётган автоматлаштирилган кутубхона тизимларини яна такомиллаштириш;
  • Олий таълимда сифат самадорликни таъминлаш мақсадида фойдаланувчиларга қулай ва сифатли замонавий ахборот-кутубхона хизматлариини кўрсатиш, бунинг учун барча олий таълим муассасалари томонидан автоматлаштирилган кутубхона тизимлари учун зарур бўлган дастур ва қурилмаларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинишини ташкил қилиш;
  • Ахборот-ресурс марказлари ходимларининг малакасини ошириш ишларни ташкил этиш ва автоматлаштирилган кутубхона тизимлари бўйича ўқув-семинарлар ташкил этиш.

 

 

1-илова

Республика олий таълим муассасалари томонидан ҳозирда фойдаланиб келинаёган автоматлаштирилган кутубхона тизимлари тўғрисида МАЪЛУМОТ

 

Автоматлаштирилган кутубхона тизими Фойдаланаётган ОТМлар сони Изоҳ
1. ARMAT 5 Техник таъминот тизими тўхтаган
2. Ўз дастурига эга 19 ОТМ масъул ходимлари томонидан яратилган
3. ИРБИС 32 4  Автоматлаштирилган кутубхона тизими эскирган
4. ИРБИС 64+ 24 Замонавий ва доимий таъминот тизимига эга
5. AKBT 12 Янги миллий тизим, такомиллаштирилиши зарур
6. KARMAT 1 Техник таъминот тизими тўхтаган
7. Бошқа дастурлар 1 Техник таъминот тизими мавжуд
8. Мавжуд эмас 47 Олий таълим муассасасида автоматлаштирилган кутубхона тизими мавжуд эмас
ЖАМИ 113  

 

 

2-илова

ИРБИС 64+ тизими ўрнатилган давлат олий таълим муассасалари РЎЙХАТИ

 

Олий таълим муассасалар номи
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
2. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети
3. Тошкент давлат транспорт университети
4. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (Тошкент молия институти)
5. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
6.  Тошкент ахборот технологиялари университети
7. Ўзбекистон Миллий университети
8. Геология фанлари университети
9. Тошкент давлат техника университети
10. Тошкент тиббиёт академияси
11. Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
12. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти
13. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
14. “Янги Ўзбекистон” университети
15. Тошкент давлат стоматология институти
16. Андижон давлат тиббиёт инситути
17. Бухоро давлат тиббиёт институти
18. Қарши давлат университети
19. Шаҳрисабз давлат педагогика институти
20. Урганч давлат университети
21.  Қорақалпоқ давлат университети
22. Қорақалпоғистон тиббиёт институти
23. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
24. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали
ЖАМИ: 24

 

 

3-илова

RFID қурилмалари ўрнатилган давлат олий таълим муассасалари РЎЙХАТИ

 

Фойдаланаётган ОТМлар номи
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
2. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (Тошкент молия институти)
3. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
4.  Тошкент ахборот технологиялари университети
5. Геология фанлари университети
6. Тошкент тиббиёт академияси
7. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
8. “Янги Ўзбекистон” университети
9. Тошкент давлат стоматология институти
10. Андижон давлат тиббиёт инситути
11. Бухоро давлат тиббиёт институти
12. Қарши давлат университети
13. Шаҳрисабз давлат педагогика институти
14. Самарқанд давлат университети
15. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали
ЖАМИ: 15

[1] https://stat.edu.uz/universities сайтидан олинган маълумотга кўра, нодавлат (67 та) ва хорижий (29 та) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар хам ҳисобга олинган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan