Ўзбекистон – Малайзия: олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари

Жорий йилнинг 28 май куни Малайзиянинг Миллий олий таълим тадқиқотлари институти вакиллари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув давомида Икки томонлама имзоланган Меморандум масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Марказ директори Маҳмуджон Болтабаев олий таълимнинг халқаролашуви соҳасида амалга оширилаётган тараққиёт йўналишлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнгида Марказ ва Малайзия Миллий олий таълим тадқиқотлари институти ўртасида истиқболда 5 йиллик амалга ошириладиган ҳамкорлик алоқаларининг йўналишларини аниқ белгилаш, кутилаётган натижаларни олдиндан сарҳисоб қилиш ҳамда қўшма тадқиқотларни йўлга қўйиш борасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олинди.

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan