Отделы

Oliy taʼlim tizimini rivojlantirish tadqiqotlari boshqarmasi

Vakant

Начальник отдела

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (114)

Email: info@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Taʼlim sifatini oshirish, normativ-metodik hujjatlarni ishlab chiqish va takomillashtirish boʻlimi

Ahmedov To‘ychi

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon:  998(71) 207-03-43 (ichki raqam 104)

Email: ts@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади:

Таълим сифатини изчил ошириб бориш мақсадида олий таълим фаолиятига оид норматив-методик ҳужжатларни замон талабларига мувофиқ ишлаб чиқишни ташкиллаштириш ва такомиллаштиришдан иборат.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

— таълим сифатини изчил ошириб бориш мақсадида илғор хорижий давлатларнинг тажрибаларини чуқур ўрганган ҳолда олий таълим муассасалари ва олий ўқув юртидан кейинги таълимга оид норматив-методик ҳужжатларни замон талабларига мувофиқ ишлаб чиқишни ташкиллаштириш ва такомиллаштириб бориш;

— олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва бошқарувини таъминлаш, ўқув-методик ишлар ҳамда ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий таъминотини илмий ва илмий-услубий томондан такомиллаштиришни ташкиллаштириш;

— ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибалари асосида миллий кредит-модуль таълим тизимининг ташкилий, меъёрий-ҳуқуқий ва илмий-услубий томондан ўрганиш, таҳлил этиш ва шу асосида таклифлар тайёрлаш.

 Бўлим қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб бормоқда:

  1. Таълим сифатининг норматив-методик асосларини такомиллаштириш;
  2. Профессор-ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш мезонларини такомиллаштириш;
  3. Кредит-модуль тизимини ривожлантириш муаммолари;
  4. Мустақил таълимни ташкил этиш методикаси;
  5. Талабаларни адабиётлар билан ишлаш кўникмасини такомиллаштириш.

Taʼlim standartlari, malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini takomillashtirish boʻlimi

Zaripov Lochin Rustamovich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon:  998(71) 207-03-43 (ichki raqam 105)

Email: dts@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Олий таълимнинг давлат таълим стандарти, асосий қоидалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг мунтазам такомиллаштирилиб борилишини амалга ошириш ҳамда таълим муассасалари ўқув жараёнига жорий этилишини мувофиқлаштиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— таълим сифатини мунтазам  ошириб бориш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш учун олий таълимнинг давлат таълим стандарти, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш бўйича илмий ва услубий тадқиқотларни амалга ошириш, таҳлил қилиш, хулоса ва таклифлар тайёрлаш, конференциялар (семинарлар) уюштириш;

— олий таълим муассасаларида ўқув жараёнининг узлуксизлик ва узвийлигини илмий-услубий жиҳатдан таъминлашга оид йўриқномалар ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

— таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича тасарруфида таълим муассасалари мавжуд бўлган давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, жамғармалар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик ишларини олиб бориш.

 Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Ўқув-меъёрий ҳужжатларни экспертизадан ўтказиб, тасдиқлаш жараёнини рақамлаштирган ҳолда электрон платформа орқали амалга оширишни йўлга қўйиш;
  2. Ўқув-меъёрий ҳужжатларни оптималлаштириш бўйича дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари ўқув-меъёрий ҳужжатларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича тегишли таклифлар тайёрлаш;
  3. Кредит-модуль тизимида фан дастурларини жорий қилиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

Oliy taʼlim muassasalari akademik avtonomiyasini kengaytirish, oʻzini oʻzi moliyalashtirishning normativ asoslarini ishlab chiqish boʻlimi

Rasulov Sherzod Ashirovich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43(ichki raqam: 103)

Email: info@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. ОТМлар академик автономиясини кенгайтириш, ўзини ўзи молиялаштириш меъёрий асосларини ишлаб чиқиш, олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, олий таълим тизимида пуллик хизматларни ташкил этиш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини ошириш борасида олиб борилаётган фаолиятларни мувофиқлаштириш ҳамда мавжуд илғор тажрибаларни олий таълим муассасалари таълим жараёнига татбиқ этишдан иборатдир.

Бўлимнинг вазифалари:

— олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларининг тижоратлаштириш фаолиятини амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

— олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш бўйича таклифлар бериш, таълим услубларини илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, инновацион ғояларни амалиётга жорий қилиш;

— олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича меъёрий асосларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Таълимнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва илмий-тадқиқот институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйишда олий таълим муассасаларига услубий кўмаклашиш;
  2. Олий таълим муассасаларида таълим, фан, инновация ва илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
  3. Олий таълим муассасаларининг академик мустақиллигини таъминлаш бўйича таклифлар бериш;
  4. Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича меъёрий асосларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Отдел разработки предложений по анализу, внедрению нормативно-методических основ и опыта зарубежной системы образования

Xurramov Musurman Keldiyorovich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: 998(71) 207-03-43 (ichki raqam 106)

Email:  xorij@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

является изучение последних мировых тенденций в сфере высшего образования, анализ передового зарубежного опыта, разработка предложений для внедрения в деятельность высших учебных заведений.

Задачи отдела:

— изучение, анализ и разработка предложения по передовому зарубежному опыту высшего образования;

— организация практической работы по улучшению позиций высших учебных заведений в международных рейтингах, а также методической помощи в организации технологически высокооснащенных технопарков, форсайтов, центров трансферта технологий, стартап-проектов и акселераторов;

— установление кооперационных связей с зарубежными центрами, организациями и научно-исследовательскими учреждениями, занимающимися исследованиями в сфере высшего образования и осуществляющими совместные научно-исследовательские работы.

В отделе проводятся исследования по следующим направлениям:

  1. Реализация внутренней и внешней академической мобильности;
  2. Международная аккредитация деятельности высших учебных заведений;
  3. Внедрение сертификационных образовательных программ в высших учебных заведениях;
  4. Современные тенденции высшего образования;
  5. Участие студентов в управлении высшим учебным заведением.

Oliy taʼlim muassasalari axborot-resurs markazlari faoliyati hamda xorijiy oʻquv adabiyotlari monitoringi boʻlimi

Eshmurodov Akbar

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (ichki raqam 107)

Email: arm@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Давлат олий таълим муассасаларини ахборот-ресурс марказиларига умумий, ташкилий-методик раҳбарлик, уларнинг ишларини мувофиқлаштириш,  кутубхоначилик борасидаги илғор хорижий тажрибаларни олий таълим тизимишга тадбиқ этишдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— давлат олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш ва фаолиятини мувофиқлаштириш, янги ахборот технологияларини жорий этиш;

— чет эл тажрибаларини ўрганган ҳолда олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фаолиятини янада такомиллаштириш, адабиётлар билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиш;

— олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида меҳнат шароитларини яхшилаш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, фаол, фидоий ахборот-ресурс марказлари ходимларини давлат мукофотларига тавсия этиш.

 Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Ахборот-ресурс марказларини замонавий автоматлаштирилган кутубхона тизимлари билан таъминлаш;
  2. Электрон ўқув адабиётларини яратиш тизимини такомиллаштириш;
  3. Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларидаги ноёб адабиётлардан самарали фойдаланиш;
  4. Жаҳон илмий-таълимий манбаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш.

Oliy taʼlim tizimida innovatsion taʼlim texnologiyalarni, oʻqitish uslublarini tatbiq etish boʻlimi

Rashidov Jasur Gʻayrat oʻgʻli

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: 998 (71) 207-03-43 (ichki raqam 124)

Email: innovatsiya@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади: олий таълим тизимида инновацион таълим технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари, илғор усул ва услубларини илмий-амалий-услубий асосларини такомиллаштириш, ўқув жараёнлари лойиҳаларини тузиб чиқишни ташкиллаштириш ва таълим амалиётига кенг татбиқ этишдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— олий таълим тизимида инновацион таълим технологияларни, ўқитишнинг илғор усул, услуб, самарали шакл ва воситаларини татқиқ қилиш ва таълим амалиётига жорий этишни ташкиллаштириш;

— олий таълим муассасаларида ўқув жараёни узлуксизлигини методик жиҳатдан таъминлаш ва талабалар мустақил таълими ташкил қилиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;

— корхоналар, ташкилотлар, ишлаб чиқаришда мавжуд ўқув марказларидаги муаммоларини ўрганган ҳолда, таълим жараёни учун олий таълим тизимида инновацион таълим технологияларни татбиқ этиш бўйича методик кўрсатмалар, йўриқномалар, дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва семинар-тренинглар ўтказиш.

 Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Олий таълим муассасалари негизида “Форсайт марказлари”ни ташкил этиш ва бу марказларда форсайт технологиялар асосида сифатли илмий тадқиқотларни олиб бориш;
  2. Таълим жараёнида онлайн платформалардан фойдаланиш;
  3. Дунёнинг ривожланган олий таълим муассасаларининг таълим жараёнига татбиқ этилаётган энг самарали ўқитиш усуллари ва илғор технологиялар (блокчейн технологиялар, сунъий интеллект, виртуал ҳақиқат, чатботлар ва ҳ.к.з.);
  4. Олий таълим тизимида ўқитишнинг замонавий технология интеграцияси билан боғлиқ муаммолар атрофлича кўриб чиқиш ва бунинг ечимлари таклиф этиш;
  5. “HEMIS” электрон ахборот тизимини янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар бериш.

Darslik, oʻquv qoʻllanmalari va maxsus adabiyotlar bilan oʻquv jarayonini taʼminlash boʻlimi

Mamajonov Islomjon Imomali o‘g‘li

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: 998(71) 207-03-43 (ichki raqam 108)

Email:   book@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Олий таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларига мос ўқув адабиётларни яратиш нашрга тайёрлаш ҳамда нашр этиш жараёнини ташкиллаштиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— ўқув режалари ва фан дастурларида тавсия этилган ўқув адабиётлари билан таъминланганлик мониторингини таҳлили натижасида шакллантирилиши зарур бўлган ўқув адабиётлари рўйхатини такомиллаштириш, сифатини ошириш, рақобатбардошликка эришиш, хорижда чоп этилган ўқув адабиётларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таржима қилишни ташкил этиш;

— олий таълим муассасаларининг ўқув адабиётларини яратиш фаолияти билан боғлиқ илмий-услубий, ташкилий-услубий ишларни мувофиқлаштириш ва йўналтириш;

— олий таълим муассасаларини дарслик, электрон дарслик, ўқув қўлланма ва дастурларини яратишдаги фаолиятларини мувофиқлаштириш.

Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Олий таълим муассасаларининг ўқув адабиётлари яратиш фаолиятини такомиллаштириш;
  2. Хорижий ўқув ва илмий адабиётлар таржимаси;
  3. Ўқув жараёнини электрон таълим ресурслари билан таъминлаш.

Taʼlim muassasalarida hujjatlarni yuritish va taʼlim tizimida qatʼiy nazoratdagi hujjatlar boʻlimi

Toshpulatov Odil Nodirovich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: 998(71) 207-03-43 (ichkiraqam 117)

Email: diplom@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги гуруҳ журналлари, талабалик гувоҳномаси, талабалар баҳолаш дафтарчаси ҳамда давлат намунасидаги қатьий ҳисобдаги ҳужжатлар ҳисобини юритиш, электрон базани шакллантириш ва улар билан олий таълим муассасаларини таъминлашни ташкил этишдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— олий ва ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларни топширишни ташкил этиш ва расмий ҳужжатларни қатъий ҳисобини юритиш бўйича ҳуқуқий-норматив асосларини такомиллаштириш;

— таълим муассасалари  томонидан  реал  битирувчилар  сонини  ҳисобга олган холда битирувчиларнинг дипломларга бўлган эхтиёжини шакллантириш, дипломлар бланкалари, гуруҳ журналлари, талабалик гувоҳномаси ва баҳолаш дафтарчаси билaн таъминлашни ташкил этиш;

— давлат   намунасидаги   қатъий    ҳисобдаги    ҳужжатларни  аниқлаш ва дубликатларни расмийлаштириш,  таълим муассасаларининг буюртмалари асосида чоп этишни ташкил этиш.

Бўлим томонидан қуйидаги ишлар олиб борилмоқда:

  1. Диплом дубликатларини беришда жорий қилинган янги тартибга мувофиқ, диплом дубликатларини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш;
  2. Битирувчиларга бериладиган диплом бланкалари билан олий таълим муассасалари ва академик лицейларни таъминлаш;
  3. Таълим муассасалари томонидан берилган дипломларни диплом маълумотлар базасига жойлаштирилишини назорат қилиб бориш;
  4. Диплом ҳақиқийлигини тасдиқлаб бериш юзасидан хорижий давлатлардан келган сўровларга жавоб бериш.

Buxgalteriya boʻlimi

Axmedov Umidjon Ozodovich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (ichki raqam 110)

Email: buxgalteriya@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Buxgalteriya hisobini Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga, Oʻzbekiston Respublikasining Byudjet Kodeksiga, Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida 2010-yil 22-dekabrda 2169-son bilan roʻyxatga olingan “Byudjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma”ga va boshqa normativ-huquqiy hujjatlarga amal qilgan holda yuritadi, shuningdek hisob ishlarini zamonaviy texnik vositalar va axborot texnologiyalaridan foydalangan holda tashkil etadi;

Markaz apparatini saqlash va markazlashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan xarajatlar uchun respublika byudjetidan ajratiladigan mablagʻlarni olish uchun byudjet soʻrovlarini tayyorlaydi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligiga taqdim etadi;

Markaz apparatini saqlash, markazlashtirilgan tartibda amalga oshiriladigan xarajatlar smetalarini tasdiqlaydi, roʻyxatdan oʻtkazadi, shuningdek, ularning ijrosi nazoratini tashkillashtiradi;

Markazda pul mablagʻlari, tovar-moddiy qimmatliklar, asosiy fondlarni inventarizatsiya qiladi, hisob-kitoblar va toʻlov majburiyatlarini bajarishning belgilangan qoidalariga rioya etilishini taʼminlaydi;

buxgalteriya hujjatlarini oʻz vaqtida va toʻgʻri rasmiylashtirilishini hamda amalga oshirilayotgan operatsiyalarning qonuniyligini oldindan nazorat qiladi;

byudjet mablagʻlarini, shuningdek, byudjetdan tashqari mablagʻlarni xarajatlar smetasida koʻzda tutilgan muayyan maqsadlarga toʻgʻri sarflanishi, shuningdek, pul mablagʻlari va moddiy qimmatliklarning butligi ustidan muntazam nazorat qiladi;

Markazda xodimlarning ish haqlarini va unga tenglashtirilgan toʻlovlarini belgilangan tartibda hamda oʻz vaqtida hisoblab chiqilishini taʼminlaydi;

smeta ijrosi jarayonida vujudga keladigan yuridik va jismoniy shaxslar bilan olib boriladigan hisob-kitoblarni oʻz vaqtida amalga oshiradi;

pul mablagʻlari, hisob-kitoblar va moddiy qimmatliklar, shuningdek, boshqa aktivlarni va majburiyatlarni inventarizatsiya qilishda qatnashadi, inventarizatsiya natijalarini oʻz vaqtida va toʻgʻri rasmiylashtirish hamda ularni buxgalteriya hisobida aks ettiradi;

moddiy javobgar shaxslarga ularning javobgarligida turgan moddiy qimmatliklarning butligini saqlash va hisobini olib borish yuzasidan tushuntirish ishlarini oʻtkazadi;

moddiy qimmatliklarni olish uchun berilgan ishonchnomalarning hisobini yuritadi va ulardan toʻgʻri foydalanilishini nazorat qiladi;

asosiy vositalar hamda boshqa moddiy qimmatliklarni ularning saqlanish va foydalanish joylarida butligini muntazam nazorat qiladi;

buxgalteriya hujjatlarini, hisob registrlarini, shuningdek, xarajatlar smetalarini (ilova hisob-kitoblari bilan birga) saqlanishini taʼminlaydi;

belgilangan muddatlarda debitorlik qarzni undirib olinishi va kreditorlik qarzning qaytarilishi boʻyicha tegishli chora-tadbirlarni koʻradi, toʻlov intizomiga muntazam rioya etadi;

Oʻzbekiston Republikasi Moliya vazirligining “Asosiy vositalar qiymatini balansdan chiqarish tartibi toʻgʻrisida”gi buyrugʻi bilan tasdiqlangan Nizomga (Adliya vazirligida 2004-yil 29-avgustda 1401-son bilan roʻyxatga olingan) asosan Markazdagi yaroqsiz holga kelgan asosiy vositalarni hisobdan chiqarish boʻyicha rahbariyatga taklif kiritadi;

moliya va buxgalteriya hisobiga oid tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etadi;

qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa funksiyalarning bajarilishini taʼminlaydi.

Nazorat-huquqiy boʻlimi

Mamataliyev Toʻlqin Xushmamat oʻgʻli

Bo’lim boshlig’i

Telefon:  998(71) 207-03-43 (ichki raqam 113)

Email:  nazorat@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Марказда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, ходимлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот-ташқивот ишлари, профилактик тадбирларни ташкил этиш, ижтимоий-маънавий соғломлигини таъминлаш, соҳага оид қонун ва меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан назорат ишларини олиб боришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— марказнинг барча бошқармалар, бўлимларида коррупцияга қарши курашишга оид қонунлар, Идоралараро кенгаш қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, Вазирлик Ҳайъати қарорлари ва буйруқларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш;

— олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштириш ва “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш;

— марказда моддий-техник таъминлаш, қурилиш, шартномаларни тузиш, турли ишларни бажариш ва моддий воситаларни етказиб беришда – бюджет харажатлари устидан тизимли назоратни таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

Бўлим томонидан қуйидаги йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда:

  1. Нуфузли университетлар ва хорижий мамлакатларнинг коррупцияга қарши кураш соҳадаги тажрибаси;
  2. Олий таълим тизимида “академик ҳалоллик”нинг ўрни ва “академик инсофсизлик”, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўллари;
  3. Олий таълим муассасаларида масофавий таълимни ташкил этиш ҳолати ва истиқболлари бўйича миллий ва хорижий тажриба;
  4. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзлар беришнинг ҳуқуқий асослари ва ушбу масаланинг ривожланган мамлакатларда амалга ошириш тартиблари;
  5. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига талабаларни қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонларни шаффоф ва адолатли ташкил этишдаги камчиликлари ҳамда ушбу жараённи ташкил этишдаги хорижий амалиёти ўрганилмоқда.

Iqtidorli yoshlarning intellektual salohiyatini rivojlantirish boʻlimi

Xoshimov Alisher Alijon oʻgʻli

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (ichki raqam: 109)

Email: iqtidor@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Олий таълим тизимида таҳсил олаётган иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд илғор тажрибаларни таълим жараёнига оммалаштиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— талабалар ўртасидаги фан ва халқаро олимпиадаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек, халқаро фан олимпиадаларда талабаларнинг иштирокини таъминлашни ташкил этиш;

— олий таълим муассасаларида иқтидорли ва истеъдодли талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш;

— иқтидорли ёшлар қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ташкилий шароитлар яратишга кўмаклашиш ҳамда талабалар ижодий ва ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича илмий услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бўлимда қуйидаги йўналишларда фаолият олиб борилмоқда:

  1. Фан ва халқаро олимпиадаларни ташкил этиш;
  2. Олий таълим муассасаларида интеллектуал салоҳиятни ошириш;
  3. Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

Axborot kommunikatsiya texnologiyalari boʻlimi

Gaziyev Saidjalolxon Saydaliyevich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: 998(71) 207-03-43 (ichki raqam 112)

Email: akt@rmedu.uz

Qabul kunlari: Pay 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Бўлимнинг мақсади. Олий таълим тизимида таҳсил олаётган иқтидорли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш, ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш, иқтидорли ёшлар билан ишлаш механизмларини такомиллаштириш ҳамда мавжуд илғор тажрибаларни таълим жараёнига оммалаштиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

— талабалар ўртасидаги фан ва халқаро олимпиадаларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, шунингдек, халқаро фан олимпиадаларда талабаларнинг иштирокини таъминлашни ташкил этиш;

— олий таълим муассасаларида иқтидорли ва истеъдодли талаба-ёшлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, уларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш;

— иқтидорли ёшлар қобилиятларини намоён этиш ва ривожлантириш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ташкилий шароитлар яратишга кўмаклашиш ҳамда талабалар ижодий ва ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича илмий услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Бўлимда қуйидаги йўналишларда фаолият олиб борилмоқда:

  1. Фан ва халқаро олимпиадаларни ташкил этиш;
  2. Олий таълим муассасаларида интеллектуал салоҳиятни ошириш;
  3. Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

Texnik ekspluatatsiya va xoʻjalik boʻlimi

VAKANT

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (ichki raqam: 114)

Email: texb@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Devonxona

Karimov Xurshidbek Maxammadjonovich

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43(ichki raqam 114)

Email: info@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Ijro nazorati va monitoring boʻlimi

Karamanov Asqar

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (ichki raqam 114)

Email: info@rmedu.uz

Qabul kunlari: Sesh 15:00-17:00

Nizom >

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.
Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipiscing elit. Ut elit tellus, luctus nec ullamcorper mattis, pulvinar dapibus leo.

Kadrlar bo'limi

Jabborova Shaxnoza

Bo‘lim boshlig‘i

Telefon: (+998 71) 207-03-43 (ichki raqam 115)

Email: kadr@rmedu.uz