«Энг яхши дарслик» республика танлови ғолиблари тақдирланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича «Энг яхши дарслик» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида бугунги кунда замон талабларига мос дарсликларни чоп этишдаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича экспертларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шунингдек, танловда ғолиб деб топилган 12 та дарслик муаллифларига Вазирликнинг махсус диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan