Глобал олий таълим тадқиқотлари сари янги қадамлар

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази директори Ш.Якубов бошчилигидаги делегация Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида бўлиб ўтаётган 8-Глобал олий таълим форумида иштирок этмоқда. «Адолатнинг тикланиши — пандемиядан кейинги даврда олий таълим» мавзусида ўтказилаётган ушбу форум дунёнинг 17 дан ортиқ давлатлари олий таълим соҳасидаги етакчи мутахассис ва экспертларини бир жойга тўплади.

Форум доирасида ҚС халқаро университетлар рейтингида 137-ўринни эгаллаган Малайзия миллий тадқиқот университети (Университи Саинс Малайциа) ҳамда Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази ўртасида қўшма йўл харитаси имзоланди.

Мазкур йўл харитаси 5 йилга мўлжалланган бўлиб, унда томонлар биргаликда қўшма тадқиқотлар олиб бориши, тадқиқотчилар алмашинувини ташкил этиш, таълим сифатини ошириш ва аккредитация соҳасида тажриба алмашиш, олий таълимда салоҳиятни ошириш йўналишида қўшма семинар ва вебинарлар ташкил этиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan