«Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш: норматив-методик, ўқув-услубий ва илмий-амалий асослар мисолида» номли давра суҳбати бўлиб ўтди

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказида «Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантириш: норматив-методик, ўқув-услубий ва илмий-амалий асослар мисолида» номли давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда марказ ходимлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича масъуллари қатнашди. Давра суҳбатида олий таълим муассасаларининг силлабусларини глобал кўникмалар асосида ишлаб чиқиш, замонавий ўқув адабиётларини яратишга қўйиладиган талаблар, ҳарбий олий таълим муассасалари томонидан берилган дипломларни диплом маълумотлар базаси (д-архив.эду.уз)га жойлаштириш каби муҳим масалалар борасида фикр алмашилди.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan