Олий таълим тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш

2024 йил 27 март куни Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказида республикадаги давлат олий таълим муассасалари ўқув ишлари проректорлари ва тегишли масъул ходимлари иштирокида олий таълим тизимини янада ривожлантириш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш ташкил этилди.

Йиғилишда Study in Uzbekistan махсус веб порталига киритилиши зарур бўлган контент маълумотлар, олий таълим ташкилотлари ва академик лицейлар томонидан “Олий ва ўрта махсус таълимни битирганлик тўғрисидаги дипломни тасдиқлаш хизмати”ни кўрсатиш, илғор хорижий адабиётларни сотиб олиш, таржима қилиш ва нашр этиш ишларини ташкил этиш каби масалалар муҳокама қилинди. Амалга оширилиши керак бўлган вазифалар келишиб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan