Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ва ўқув адабиётларини яратиш ҳамда нашр этиш ҳолати ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги “Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ва ўқув адабиётларини яратиш ҳамда нашр этиш ҳолатларини ўрганиш тўғрисида” 109-сонли буйруғига кўра Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан жорий йилнинг 2-11 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси  ва вилоятлар, 12-19 май кунлари Тошкент шаҳри олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолиятини ва ўқув адабиётларини яратиш ҳамда нашр этиш ҳолати ўрганилди.

Республикамизда фаолият юритаётган 115 та давлат олий таълим муассасаларидан 109 та (6 таси янги ташкил этилган) олий таълим муассасасида ахборот-ресурс марказлари фаолият юритиб келмоқда.

Ахборот-ресурс марказларида умумий адабиётлар фонди

3 602 111 номда, 23 539 800 нусхани  ташкил қилади шундан:

ўқув адабиётлари фонди 1 140 556 номда (12 198 396 нусхада);

илмий адабиётлар фонди 1 005 324 номда (4 195 873 нусхада);

бадиий адабиётлар фонди 633 252 номда (2 316 824 нусхада);

хорижий адабиётлар фонди 178 560 номда (906 999 нусхада);

бошқа адабиётлар фонди 644 419 номда (3 921 708 нусхада).

Ахборот-ресурс марказларининг умумий фондида 9 249 180 нусха ўзбек тили (кирилл), 2 746 343 та ўзбек тили (лотин), 9 743 432 та рус тили, 656 023 та инглиз тили, 1 281 622 та нусха бошқа тиллардаги адабиётлар мавжуд.

Бугунги кунда янгидан ташкил этилган олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида фондларнинг етишмаслиги муаммоси мавжуд.

Ахборот-ресурс марказларида 2046 нафар ходимлар фаолият олиб боради. Шундан олий маълумотли ходимлар 846 нафар (293 нафар мутахассис, 553 нафар номутахассис), ўрта махсус маълумотли ходимлар 1147 нафарни (736 нафар мутахассис, 411 нафар номутахассис) ташкил қилади. Ахборот-ресурс марказларида жами 53 та штат бирлиги вакант.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил
24 декабрдаги ПҚ–60-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2022 йил 7 январда тасдиқланган қарор ижросини амалга ошириш графигининг 5-бандига кўра, “2022 йил якунига қадар барча давлат олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги ўқув ва илмий адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ҳамда вазирлик ҳузурида ягона “Электрон кутубхона” платформасини ишга туширишни таъминлаш” вазифаси белгиланган.

Ўрганишларга кўра, Ахборот-ресурс марказлари мавжуд бўлган
109 та олий таълим муассасаларининг 44 таси барча ўқув ва илмий адабиётларни тўлиқ (100%) электрон шаклга ўтказган бўлса-да, қолган
65 тасида ўқув ва илмий адабиётларни электрон шаклга ўтказиш ишлари охирига етказилмаган. Энг ачинарлиси 65 та олий таълим муассасасининг 28 тасида электрон шаклга ўтказиш ҳолати 50% ни ҳам ташкил қилмайди.

Жумладан,

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти 2107 номда (24,0%), Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти
1928 номда (23,5%), Ўзбекистон миллий университети 46803 номда (20,6%), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 5775 номда (12,4%), Андижон давлат чет тиллар институти 801 номда (11,5%), Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти 256 номда (8,3%), Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали 198 номда (4,4%), Самарқанд давлат университети 13471 номда (4,1%), Тошкент давлат аграр университети 3722 номда (3,6%) ги адабиётларни электрон шаклга ўтказган халос. Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали ахборот-ресурс маркази фондидаги мавжуд адабиётларнинг бирортасини электрон шаклга ўтказмаган. Бу эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 24 декабрдаги ПҚ–60-сон қароридаги топшириқнинг бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда.

Олий ва ўртамахсус таълим вазирининг 2022 йил 13 июлдаги
225-сонли буйруғи билан вазирлик ҳузурида ягона “Электрон кутубхона” платформаси фаолияти йўлга қўйилди ҳамда етакчи 67 та олий таълим муассасалари зиммасига ўқув ва илмий адабиётларни юклаш вазифаси топширилди.

Таҳлилларга кўра “Электрон кутубхона” платформасига Тошкент давлат транспорт университети (23912 номда), Қорақалпоқ давлат университети (14954 номда), Гулистон давлат университети (11155 номда), Бухоро давлат университети (10764 номда), Андижон давлат университети (10431 номда) энг кўп ўқув ва илмий адабиётларни юклаган.

Бироқ ушбу вазифага айрим олий таълим муассасалари юзаки муносабатда бўлиши ва ишнинг тўғри ташкил этилмаганлиги сабабли белгиланган топшириқ ўз вақтида бажарилмасдан қолмоқда. Жумладан: Платформага Тошкент давлат аграр университети 7845 дона (9,6%), Бухоро давлат тиббиёт институти 1087 дона (8,6%), “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги меҳанизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 3650 дона (8,5%), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2673 дона (7,3%), Тошкент давлат стоматология институти 962 (дона 6,9%), Тошкент тиббиёт академияси 269 дона (2,7%), Самарқанд давлат ветеринария медицина, чорвачилик ва биотехналогиялар университети 1454 дона (1%), Ўзбекистон миллий университети 632 дона (0,4%) энг кам ўқув ва илмий адабиётларни юклаган.

Энг ачинарлиси Бухоро давлат тиббиёт институти сўнги 3 ой мобайнида, Тошкент ахборот техналогиялар унверситети ва Ўзбекистон миллий университети сўнги 1 ой мобайнида платформага бирорта адабиёт юкланмаган.

Бундан ташқари, олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида талабаларга электрон (онлайн) хизмат кўрсатиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас:

Айни вақтда олий таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказлари томонидан фойдаланувчиларга олий таълим муассасасининг ички электрон кутубхона тизимлари, телеграм каналлари ва вазирлик ҳузуридаги “Электрон кутубхона” платформаси орқали электрон хизмат кўрсатилмоқда.

Ўрганишлар давомида Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти, “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти, Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоғистон тиббиёт институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланишни таъминлайдиган электрон хизмат кўрсатиш ишлари қониқарсиз ҳолатда.

Олий таълим муассасалари томонидан хорижий адабиётлар хариди масаласи:

Сўнгги уч йил давомида давлат олий таълим муассасалари томонидан 17 766 номдаги (67 378 нусха) хорижий адабиётлар харид қилинган. Бу эса жами харид қилинган адабиётларнинг 5,3 фоизини ташкил қилади.

Маълумот учун: Уч йилда 17766 номда (67378 нусха), шундан ўқув адабиётлари 12261 номда (55562 нусха), илмий адабиётлар 3419 номда (6638 нусха), бадиий адабиётлар 2086 номда (5178 нусха) харид қилинган.

Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига хорижий давлатлардан ўқув ва илмий адабиётларни тўғридан-тўғри харид қилиш ваколати берилган бўлиб, улар томонидан 2022 йил давомида атига 4 112 номда (20 654 нусха)ги хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилинган.

Лекин молиявий мустақиллик берилган бўлса-да Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Қорақалпоғистон  тиббиёт институти, Гулистон, Термиз ва Наманган давлат университетлари томонидан хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилинмаган.

Ўрганишларга кўра 75 та олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказларига юқоридаги автоматлаштирилган кутубхона тизимлари (ИРБИС, АКБТ, АРМАТ, КАРМАТ ва КАДАТА) ўрнатилган бўлиб, шундан 47 та олий таълим муассасаси ахборот-ресурс марказидаги автоматлаштирилган кутубхона тизимининг техник таъминоти (АРМАТ, КАРМАТ ва КАДАТА) тўхтаган, 7 та олий таълим муассасасида эскирган, 39 та олий таълим муассасасида автоматлаштирилган кутубхона тизими йўлга қўйилмаган.

Натижада, давлат олий таълим муассасаларида автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимининг эскирганлиги ва йўқлиги сабабли ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш соҳасида бир қатор муаммолар сақланиб қолмоқда:

биринчидан, ахборот-ресурс марказларида барча китоблар, журналлар ва ҳужжатларни қайд қилиш, кутубхонага аъзо бўлганларни рўйхатга олиш, буюртмаларни шакллантириш, кирим қилинаётган китобларни рўйхатга олиш каби ишлар қоғоз ҳужжатлар орқали юритилмоқда. Фойдаланувчиларга тезкор ва сифатли ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш йўлга қўйилмаган;

иккинчидан, адабиётларга классификатор бўйича индекслар қўйиш, библиографик ёзувларни шакллантириш ва йиғма электрон каталогларни яратиш имконияти мавжуд эмас;

учинчидан, факультетлар, ўқув бинолари ва талабалар турар жойларидаги кутубхоналар билан ички алоқа тизими мавжуд эмас.

Таҳлилларга кўра, бир йил давомида давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида юритилаётган қоғоз ҳужжатлар учун ўрта ҳисобда 3,0 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланмоқда.

Фойдаланувчилар сонининг ўсиб бориши, кирим қилинаётган адабиётлар ва қоғоз материаллари нарх-навосининг ошишига мутаносиб равишда сарф-харажатлар ҳажми ҳам ошиб бормоқда.

Ахборот-ресуср марказларининг моддий-техника базаси.

Бугунги кунда 109 та олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларининг 41 таси алоҳида бинода, 66 таси мослаштирилган биноларда фаолият олиб бормоқда.

Барча давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида жами 448 та ўқув заллари мавжуд бўлиб, ундаги ўринлар сони 22 228 тани ташкил қилади.

Олий таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказларида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг китоб ўқиши учун ажратилган ўринлар сони етарли эмас, моддий-техника базаси фойдаланувчилар сонига мувофиқ эмас.

Жумладан, Aндижон давлат педагогика институти АРМда 80 та (умумий талабалар сони 6454 нафар), Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти АРМда 80 та (умумий талабалар сони 6975 нафар), Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали АРМда 39 та (умумий талабалар сони 3487 нафар), Шаҳрисабз давлат педагогика институти АРМда 75 та (умумий талабалар сони 6725 нафар), Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти АРМда 35 та (умумий талабалар сони 3452 нафар),Термиз давлат педагогика институти АРМда 90 та (умумий талабалар сони 9320 нафар), Бухоро давлат педагогика институти АРМда 80 та (умумий талабалар сони 8504 нафар), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети АРМда 123 та (умумий талабалар сони 13166 нафар), Фарғона давлат университети АРМда 240 та (умумий талабалар сони 31993 нафар), Нукус давлат педагогика институти АРМда 168 та (умумий талабалар сони 18213 нафар), Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникасиялар университети АРМда 18 та (умумий талабалар сони 3315 нафар), Гулистон давлат педагогика институти АРМда 30 та (умумий талабалар сони 20195 нафар) ўрин мавжуд. Айниқса, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ахборот-кутубхона йўналишида кадр тайёрласада ахборот-ресурс маркази талабга жавоб бермайди.

 Олий таълим муассасалари Ахборот-ресурс марказларида эҳтиёждан (талабалар сони) келиб чиққан ҳолда комьпютер билан таъминланганлиги талаб даражасида эмас. Айниқса, Жиззах давлат педагогика университети АРМда 70 та, (умумий талабалар сони
22240 нафар)
, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети АРМда 41 та, (умумий талабалар сони 13166 нафар), “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети АРМда 30 та, (умумий талабалар сони
10400 нафар),
Ўзбекистон миллий университети АРМда 85 та, (умумий талабалар сони 32780 нафар), Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти АРМда 18 та, (умумий талабалар сони 6975 нафар), Нукус давлат педагогика институти АРМда 46 та, (умумий талабалар сони 18271 нафар), Фарғона давлат университети АРМда 80 та, (умумий талабалар сони
31993 нафар)
, Тошкент давлат техника университети АРМда 51 та, (умумий талабалар сони 22709 нафар), Шаҳрисабз давлат педагогика институти АРМда 15 та, (умумий талабалар сони 6725 нафар), Тошкент давлат педагогика университети АРМда 52 та, (умумий талабалар сони
24008 нафар),
Самарқанд давлат университети АРМда 52 та, (умумий талабалар сони 25176 нафар), Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти АРМда 6 та, (умумий талабалар сони 3269 нафар), Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиали АРМда 2 та, (умумий талабалар сони 1432 нафар), Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали АРМда

35 та, (умумий талабалар сони 4178 нафар)  “ТИҚХММИ” МТУ Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти АРМда 32 та (умумий талабалар сони 3924 нафар) компьютер жамланмаси мавжуд.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Бухоро давлат педагогика институти, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали ахборот-ресурс марказларида ходимлар учун алоҳида хоналар мавжуд эмас.

Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали янги ташкил этилганлиги сабабли ахборот-ресурс маркази учун 1 та хона ажратилган. Талабалар учун ўқув ўринлари, китоблар етишмайди. Компьютерлар мавжуд эмас.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиали, Тошкент кимё технология институти Янгиер филиали, Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети  Нукус филиали  ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида талабалар гавжум бўладиган жойларда электрон (QR-kod) доскалар ташкил этилмаган.

Барча давлат олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказларида ходимлар учун ажратилган 1 178 та компьютердан 1 154 таси яроқли. Шунингдек, Миллий эстрада санъат институти, Наманган давлат педагогика институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ҳамда Гулистон давлат педагогика институти ходимлари тўлиқ компьютерлар билан таъминланмаган.

Ўрганишларга кўра айрим филиаллари мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ректорлари ўз филиалларидаги ахборот-ресурс марказларидаги шарт-шароитлар билан таниш эмас. Айрим филиаллар ахборот-ресурс марказларида талабалар, профессор-ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, адабиётлар фонди ва моддий-техник таъминот умуман талабга жавоб бермайди.

Ўрганиш натижасида ахборот-ресурс маркази фаолиятини янада такомиллаштириш, иш самарадорлигини ошириш бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш долзарб ҳисобланади:

– ахборот-ресурс марказида фаолият олиб бораётган, кўп йиллик меҳнат стажига эга бўлган 1147 нафар ўрта махсус маълумотли ходимни марказлашган ҳолда сиртқи таълим босқичида ўқитишни ташкил этиш;

– олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари учун яратилган ягона “Электрон кутубхона” тизимига ўқув ва илмий адабиётларни доимий равишда жойлаб бориш;

– давлат олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги ўқув ва илмий адабиётларни тўлиқ электрон шаклга ўтказиш чораларини кўриш;

– олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича зарур хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш ҳамда харид қилишни ташкил этиш;

молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасалари томонидан муаллифлик ҳуқуқи билан харид қилинган хорижий ўқув ва илмий адабиётларни олий таълим муассасалари ўртасида ўзаро келишув шартномаси асосида алмашув амалиётини жорий қилиш;

– олий таълим тизимида сифат самадорликни таъминлаш, талабалар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларга қулай ва сифатли замонавий ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш мақсадида замонавий автоматлаштирилган кутубхона тизимлари ва RFID қурилмаларини давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилинишини ташкил қилиш.

– ахборот-ресурс марказларида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг китоб ўқиши учун ажратилган ўринлар сонини кўпайтириш, моддий-техника базаси фойдаланувчилар сонига мувофиқлигини таъминлаш;

– ахборот-ресурс марказларида эҳтиёждан (талабалар сони) келиб чиққан ҳолда компьютер билан таъминланлаш чораларини кўриш;

– барча ходимлар учун ҳар 3 йилда бир маротаба марказлашган малака ошириш курсларини, шунингдек, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида республика ва ҳудудлар доирасида семинар-тренинглар ташкил этиш;

– ахборот-ресурс марказидаги ўқув залларини замон талабларига мос ҳолатда жиҳозлаш, жумладан, профессор-ўқитувчи ва талабаларга дарс қилиш учун қулайлик яратиш мақсадида зарур техника ва совутиш воситалари (кондиционер) ҳамда ўқув залларини юмшоқ мебеллар билан таъминлаш;

– ахборот-ресурс марказида фаолият юритаётган ходимлар учун зарурий меҳнат шароитларини яратиш ҳамда уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида ойлик маоши миқдорини ошириш.

 

 

Олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фаолияти ҳамда хорижий ўқув адабиётлари мониторинги бўлими бошлиғи в.б  

 

 

                М.Мамарасулов

   

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan