Олий таълим сифатини такомиллаштириш масалалари бўйича давра суҳбати

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни амалга татбиқ этиш марказида “Европа стандартлари асосида олий таълим сифатини ошириш муаммолари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Кредит-модуль шароитида олий таълим сифатини баҳолаш бўйича Европа стандартлари алоҳида эътиборга молик. Ушбу стандартлар сифатни таъминлаш, дастурларни ишлаб чиқиш, ўқишга қабул қилиш, ўзлаштириш, талабалар сафидан чиқариш, тан олиш, сертификатлаш, профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа масалаларни қамраб олади.

Олий таълим бўйича глобал трендлардан келиб чиқиш таълим сифатини жаҳон стандартларига мослаштиришга имкон беради. Таълим жараёнида қўлланилаётган сунъий интеллект, онлайн билим бериш тизими ва виртуал реаллик технологиялари ўқув жараёни сифатини янги босқичга олиб чиқади.

Олий таълим муссаларида таълим сифатини ички баҳолашда Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари муҳим ўрин тутади. Давра суҳбатида мазкур бўлимларнинг вазифаларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

 “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети тажрибаси тақдимот қилинди. Ушбу университетдаги таълим сифатини таъминлаш ва ички назорат қилиш тартиби ҳамда “Таълим сифати” куни каби тажрибаларни оммалаштиришга келишилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan