“Ўзбекистонда олий таълим” журнали мақолалар танловини эълон қилади!

Танловга Республикадаги барча олий таълим муассасалари бошқарув ходимлари, профессорўқитувчилари ва илмий изланувчилари қатнашиши мумкин.

 

Мақолаларга қўйиладиган умумий талаблар:

– Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари, хусусан, олий таълим мазмунини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўқув жараёнларида қўлланиладиган илғор технологиялар, кредит-модуль тизими истиқболлари, илмий тадқиқотларни кучайтириш, “Университет 3.0” концепциясини босқичма-босқич жорий этиш, халқаро рейтингларга кириш, халқаро ҳамкорлик ва бошқа муҳим йўналишларга бағишланган бўлиши лозим;

– мақолалар профессор-ўқитувчилар учун фойдали, янги ғояларни ўзида акс эттирган, келгусида методологик манба сифатида фойдаланиладиган даражада бўлиши керак;

– илмий таҳлил ва тугалланган фикрларга асосланган, таҳлилий-танқидий, танланган мавзу бўйича мавжуд муаммолар ечимига оид аниқ амалий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

– ўзбек, рус ва инглиз тилларидан бирида бўлиши мумкин;

— мақолаларга қўйилган талаблар асосида шакллантирилиши ва унда муаллиф ҳақида маълумотлар аниқ кўрсатилиши шарт (ҳажми 14 шрифтда, 1,15 интервал билан, 10-12 бетгача бўлиши мақсадга мувофиқ).

 

Мақолалар телеграм мессенжеридаги @EduJournalBot боти орқали 2023 йилнинг 20 ноябрига қадар қабул қилинади.

 

Танловга топшириладиган мақолалардаги маълумотларнинг тўғрилигига муаллифлар жавобгардир. Мақолалар махсус мутахассислардан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади. Энг яхши деб топилган мақола муаллифларига ташкилотчилар томонидан пул мукофоти ва ғолиблик сертификати тақдим этилади.

Энг яхши мақола муаллифнинг иш ва яшаш жойи, лавозими ҳамда мақомидан қатъи назар, сифат кўрсаткичлари асосида холис танланади.

 

Танлов мукофот жамғармаси 10 миллион сўм:

1-ўрин 5 000 000 (беш миллион) сўм

2-ўрин 3 000 000 (уч миллион) сўм

3-ўрин 2 000 000 (икки миллион) сўм

 

Танлов жараёни ва натижалари ҳақидаги маълумотлар Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари (www.edujournal.uz, https://devedu.uz)да эълон қилиб борилади. Ғолиб бўлган муаллифларнинг мақолалари эса “Ўзбекистонда олий таълим” журналининг келгуси сонларида чоп этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan