
Муҳтарам устозлар! Қадрли мураббийлар! Азиз юртдошлар!
Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази жамоаси барчангизни касб байрами, мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади!
🎓 Устоз ва мураббийларни азалдан улуғлаб келган жамиятимизнинг таълим соҳаси, маданий, маърифий, маънавий ҳаёти, фаровонлиги ва тараққиёти Сиз азизларнинг фаолиятингиз маҳсулига боғлиқ.
✨ Шундай экан, машаққатли, ўз навбатида савоб ишларингизга омад, муваффақият тилаган ҳолда, дастурхонингиз тўкин, рўзғорингиз бут ва баракали, умрингиз боқий бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламиз!
💐 Ёшларимизга миллий қадриятимиз руҳида замонавий таълим-тарбия бериш, зиё улашишдек фидокорона меҳнатингиз бардавом бўлсин ҳамда элимиз, шогирдларингиз ардоғида, шодликда боқий яшаш насиб этаверсин!