“Олий таълимда ахборот-ресурс марказларининг ўрни: муаммолар, тажриба ва истиқболлар” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди

Жорий йилнинг 15 декабрь куни “Олий таълим, фан ва инновациялар” вазирлиги биносида Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази томонидан “Олий таълимда ахборот-ресурс марказларининг ўрни: муаммолар, тажриба ва истиқболлар” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди.

Семинарда барча олий таълим муассасаси ахборот-ресурс марказлари раҳбар ва ходимлари иштирок этди ҳамда АРМ фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари, шунингдек, тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида маърузалар қилинди. Жумладан, олий таълим сифат самадорлигини таъминлашда замонавий ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш, ахборот-ресурс марказларини автоматлаштирилган кутубхона тизимига айлантириш ва моддий техника базасини такомиллаштириш, соҳа ходимлари иш ҳақи миқдорини ошириш, олий маълумотли кадрлар билан таъминлаш ва малака ошириш тизимини ташкил этиш, олий таълим муассасаларини халқаро маълумотлар базасидан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида семинарлар ва вебинарлар ташкил қилиш ва фойдаланувчиларга етарли шарт-шароитлар яратиш, халқаро илмий маълумотлар базаларидан самарали фойдала­ниш мақсадида ахборот-ресурс маркази ва ўқув залларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш бугунги кунда долзарб масала эканлиги алоҳида таъкидланди.

Семинарнинг мунозара қисмида иштирокчилар фикрлари тингланди ва келгусида ҳамкорлик асосида қилинадиган ишлар келишиб олинди.

Семинар сўнгида соҳа ривожига катта эътибор қаратаётган олий таълим муассаси ректорлари Марказнинг махсус ташаккурномалари, шу билан бирга, АРМ фаолиятини самарали ташкиллаштираётган кутубхона раҳбарлари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Куннинг иккинчи ярмида Тошкент давлат шарқшунослик  университетида семинар қатнашчилари иштирокида ахборот-ресурс марказини замонавий жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш юзасидан тақдимот бўлиб ўтди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan