Битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари ТОП-300 таликка кирган олийгоҳлар таълим дастурлари асосида такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 1 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказида таълим соҳалари бўйича мувофиқлаштирувчи соҳа кенгашлари ташкил этилган 15 та етакчи олий таълим муассасалари ўқув ишлари бўйича проректорлари иштирокида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари малака талаблари ва фан дастурларини такомиллаштириш юзасидан семинар ташкил этилди.

Семинарда битирувчиларда замонавий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган малака талаблари ва фан дастурларини иш берувчилар билан бирга кўриб чиқиш ва халқаро рейтинг ташкилотларининг ТОП-300 талик рўйхатига кирган олийгоҳлар таълим дастурлари асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида олий таълим муассасаларида бу борада олиб борилаётган ишларга атрофлича тўхталиб, хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича семинар иштирокчилари ўртасида фикр алмашилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan