Олий таълим муассасаларида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш

Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказида “Олий таълим муассасаларида талабалар мустақил таълимини ташкил этиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси вакиллари, марказ масъуллари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари иштирок этди. Семинарда мустақил таълим, унинг соатлари улушини ошириш, талабаларда танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантириш, тизимли таҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мустақил таълимни ташкил этишнинг ягона Намунавий тартиби лойиҳасини такомиллаштириш, алоҳида ташкил этилган Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда олий таълим муассасалари ўқув жараёнида фойдаланишлари учун намуна сифатида тақдим қилиш лозимлиги келишиб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan