Korrupsiya mavzusidagi tahliliy ma’lumotlar

Марказ тузилмалари томонидан Олий таълим тизимида коррупцияга қарши кураш: мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари мавзусида олиб борилган таҳлил

Ушбу таҳлил давомида нуфузли хорижий университетлар тажрибаси асосида Олий таълим тизимида академик инсофсизлик (академик коррупция)нинг ва келиб чиқиш сабаблари, ва бартараф этиш йўллари ва уни олдини олиш ҳамда “академик ҳалоллик”нинг ўрни масалалари ўрганилди. Жумладан: АҚШдаги Монтгомерийнинг Аубурн, Колорадонинг Денвер университетлари, Ҳарпер ва Лумен коллежлари, Чикагонинг Иллинойс университети, Миср давлат университети, Россия давлат университети, Халқаро академик ҳалоллик маркази – ICAI (academicintegrity.org), ЮНЕСКОнинг Таълимни режалаштириш халқаро институтига тегишли сайти (etico.iiep.unesco.org) ва 10 дан ортиқ машҳур олимларнинг мақолалари (Рутгерс университети профессори Дон Маккейб, Мр Тревинё, Линдси Крамер ва бошқалар), нуфузли университетларнинг расмий веб-сайтлари, онлайн платформалари, шунингдек, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Жанубий Корея, Миср, Россия, Швеция, Финландия, Қозоғистон давлатларидаги университетлар ва хорижда таҳсил олаётган 30 дан ортиқ талабаларнинг фикрлари ўрганилди.

Шунингдек, республика олий таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш ва тизимни бу иллатдан ҳоли қилиш учун хорижий тажрибани ўрганиш билан биргакликда, бу тизимда фаолият юритаётган ходим ва талабаларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш даражасини билиш мақсадида 2023 йил февраль ойида олий таълим муассасаларида сўровнома ўтказилди. Мазкур сўровномада республика ОТМларидан 20 минг яқин респондентлар иштирок этишди.

Дастлаб нуфузли хорижий университетлар тажрибаси асосида Олий таълим тизимида академик инсофсизлик (академик коррупция)нинг келиб чиқиш сабаблари, бартараф этиш йўллари ва уни олдини олишга тўхталамиз.

Академик инсофсизлик (академик коррупция) талабанинг курс иши ва даража талабларига жавоб беришда бошқа шахсни алдаш

мақсадида рухсатсиз фойдаланиши, алдаш (ёзувларни яшириш, график калкуляторлар, мобил телефонлар, талабага телеграм орқали тест жавобларини юбориш), ўқитувчи-профессор ва талабаларнинг порахўрлик, фабрикaция (илмий ишларда далиллар ўйлаб топиш, иқтибослар яратиш, маълумотларни сохталаштириш ёки олиб борилган тадқиқот ҳақида ёлғон даъволар қўйиш), такрорий топшириш (имтиҳонни муддатини чўзиш), плагиат (10 га яқин тури мавжуд) ва академик нотўғри хатти-ҳаракатлар тушунилади.

Айни пайтда олий таълим   тизимида   академик   инсофсизлик

(академик коррупция)нинг икки тури учрайди:

академик коррупциянинг пулсиз кўриниши: талабаларнинг кўчирмачилиги (плагиат, уйдирма, алдаш), телефон ёрдамида имтиҳонлардан ўтишлари, интернетдан кўчириб курс иши ва малакавий амалиётлардан баҳо олиш учун плагиат қилишлари, таниш-билиш орқали баҳо олиш, компьютер тизимларини бузиш (саботаж), касбий- нотўғри хатти-ҳаракатлар, талабалар ва ўқитувчи-профессорлар томонидан функционал вазифаларидан фойдаланиш ёки шахсий манфаат учун маълумот олиш тушунилади.

академик коррупциянинг пуллик кўриниши: оралик ва якуний назоратлардан “сунъий” юқори баҳога эришиш, талабалар белгиланган стипендия миқдорини (БСМ) билимига мос равишда олмасликлари, қалбаки сертификатлар, дипломлар тақдим қилиб иқтидорли талабалар сафига ўтиб имтиёзли стипендиялар ёки бир марталик 5-10 баравар БСМда “пуллик рағбатланиш”, порахўрлик ва бошқа ҳолатлар эканлиги назарда тутилади.

Юқоридаги ҳолатларга йўл бермаслик учун Жанубий Корея ва Францияда (100 га яқин тилдаги плагиатни аниқлай оладиган дастур

Ouriginal.som) курс иши, амалиёт ҳисоботи, оралиқ, якуний, БМИ ва диссертaцияларни, текширувдан ўтказиш жараёнини белгиланган сайтга юклайди (сайтга юклашдан олдин ўзлари текширишлари учун бир қанча дастурлар ҳам бор), агар плагиат миқдори 40% дан юқори бўлса сайт қабул қилмайди.

Маълумот учун: Плагиат (кўчирмачилик) қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

асар муаллиф(лар)ини (манбасини) кўрсатмаган ҳолда фойдаланиш ваиқтибос келтириш;

бошқа шахслар томонидан яратилган асарни тўлиқ кўчирган ҳолда ёки тадқиқот иши доирасида мос ҳажмдан ортиқ даражада фойдаланиш орқали ўзлаштириш;

фикрнинг манбасини кўрсатмасдан ўзгартириб ифодалаш; интернетдан тўлиқ олинган ёки илгари тақдим этилган ёзма ишни

(оралиқ, якуний назорат), битирув малакавий ишини (БМИ), магистрлик

ёки докторлик (PhD, DSc) диссертатсиясини ўзлаштирган ҳолда топшириш.

Ҳозирги кунда коррупция даражасининг пастлиги бўйича юқори ўринларда турувчи Финландия олий таълим тизимида ҳам баъзан коррупциявий ҳолатлар учраб туради. Лекин жамият бу коррупция билан муросасиз қарши курашади ва жиноятчиларга жазо муқаррарлиги таъминланади. Финландияда коррупцияга қарши курашадиган алоҳида орган ёки қўмита мавжуд эмас. Бундай функцияларни Финландия Адлия вазирлиги бажаради. Алоҳида таъкидлаш жоизки Финландияда нафақат давлат балки фуқаролик жамияти коррупцияга қарши курашади. Бу эса анча самаралироқ ҳисобланади.

Финландия Corruption perceptions indexda коррупциясизлик ва

коррупцияга қарши курашиш бўйича дунёнинг 180 та мамлакатлари ичида биринчи ўринда эгаллаши кўрсатадики Финландияда коррупция қарши курашиш яхши ва самарали йўлга қўйилган. Финландияда коррупция билан курашишда одоб-аҳлоқ қоидалари асосий вазифани бажаришади. Бунда келажак авлод ёшликдан коррупцияни ёмон ва унга қарши курашиш ҳис-туйғулари билан тарбияланади.

Бунда жамият аъзоларининг биргаликдаги ҳаракати давлатнинг коррупцияни йўқотишга бўлган ҳаракатидан кучлироқ бўлади. Финландия тажрибаси ҳам буни яққол тасдиқлайди. ОТМларнинг жамият учун очиқ бўлиши ҳам жамоатчилик назоратини кучайтиради.

Швецияда коррупцияга қарши курашуш учун алоҳида давлат органи мавжуд эмас. Лекин бу давлатда коррупцияга нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали коррупцияга қарши курашишади. Жумладан “Демократик аудит” муассасасини айтишимиз мумкин. Ушбу ташкилот жамиятдаги коррупция ва қонун устуворлигини шаффоф тарзда мониторинг қилиб боради. Швецияда коррупция бутунлай йўқ бўлмаган, лекин жамият бу иллатга мутлақо қарши курашади. Ҳар бир ҳолат жамиятда ва оммавий ахборот возиталарида кучли овоза бўлади. Швециянинг коррупцияга қарши курашиш асосий тамойили шундаки, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари шаффоф ва матбуот учун очиқ фаолият олиб боришади. Бу ўз-ўзидан халқнинг коррупцияга қарши курашувчи органларга бўлган ишончини оширади.

Бу коррупцияни ўқишга киришда имтиёзларни белгилашда ҳам кўришимиз мумкин. Белгиланган имтиёзлар яшириш ёки жамиятга кам тарғиб қилишда бу коррупция тури кўзга ташланади.

Буюк Британия университетларида коррупция бир мунча кам ва кўзга ташланмайди (кўчириш, бошқарувдаги камчиликлар, техник

муаммоларни ҳисобга олмаганда) бунга абитуриентларнинг ўқишга кириш имконияти юқорилиги билан боғлаш мумкин.

АҚШдаги Монтгомерийнинг Аубурн, Колорадонинг Денвер университетлари академик ҳалоллик кодекслари мавжуд бўлиб, кодексда ўқитувчи-профессор ва талабаларнинг академик инсофсизлиги юзасидан хабар бериш билан боғлиқ бўлим киритилган бўлиб, унда бакалавриат босқич талабалари бакалавриат профессорига, магистратура ва ундан юқори босқич талаба ва номзодлар проректорга электрон почта орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Мисрда академик инсофсизликнинг олдини олиш мақсадида имтиҳон                 саволларини  мум   билан  муҳрланган  қутиларга  солиб, қўриқлаш учун политсияга юборади. Ҳаттоки, имтиҳон саволларини олдиндан ноқонуний ошкор қилганларга жиноий жавобгарлик мавжуд. Халқаро                       академик        ҳалоллик        маркази        –        ICAI (academicintegrity.org) 1992 йилда Рутгерс университети профессори Дон Маккейб томонидан олий таълимда фирибгарлик, плагиат ва

инсофсизликка қарши курашиш мақсадида ташкил этилган.

Халқаро академик ҳалоллик маркази, академик ҳалолликни ҳалоллик, ишонч, адолат, ҳурмат, масъулият ва жасорат каби олтита асосий қадриятларга содиқлик сифатида белгилайди.

ЮНЕСКОнинг Таълимни режалаштириш халқаро институтига тегишли сайти (etico.iiep.unesco.org) фаолиятини 2001 йилда бошлаган. Этиcо дастури ахлоқ маданиятини юксалтириш, коррупсион амалиётларни камайтириш ҳамда сиёсий даражада шаффофлик ва ҳисобдорлик тамойилларини интеграциялаш орқали таълимни режалаштириш ва бошқариш стратегияларини мустаҳкамлашга қаратилган. Ушбу сайтда “Таълимдаги ахлоқ ва коррупцияга оид кўплаб манбаларни” топиш мумкин.

Хусусан, АҚШдаги Нью Йорк университети Академик кодекси: талабалар интизомий тартиб-қоидаларида (Academic code: student disciplinary procedures) шундай дейилган: ҳар бир талаба академик ҳалол бўлиши ва бошқаларнинг ноҳақлигига тоқат қилмаслиги лозимлиги келтирилган. 2022 йил охирида Америкада ишга туширилган Chat GPT суъний интеллекти плагиатни аниқлашни қийинлаштирди. Суъний интеллект ёрдамида ёзма ишлар ўзига хослиги 80-90% ташкил қиляпти. Бу талаба ва илмий ходимларнинг илмий салоҳиятини пасайтириши мумкинлиги бўйича хавотирлар бор.

Ваҳоланки, кўпчилик мутахассислар АҚШнинг илм-фандаги ютуқларнинг асосий сабаби плагиатга қарши муросасиз курашганлигида деб ҳисоблайди. Жумладан айрим Америка

университетларида плагиатдан фойдаланилган учун ўқишдан четлаштириш чораси қўлланилади.

Бу борада бизнинг ОТМларда ҳам ҳаракатлар бошланган, хусусан Тошкент давлат юридик университетида Академик ҳалоллик ва тадқиқот этикаси кодексини ишлаб чиқилган. Унда талабалар ва университет ҳаёти тўлиқ тартибга солинган бўлиб, ўқув жараёнини ва самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, академик инсофсизликни аниқлаш ва уни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бир қаторда, республика ОТМларида плагиатни аниқлаш ва уни олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлари етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Кўпчилик ОТМлар бу ишни кўп ҳам эътиборга олавермайди, ваҳоланки бу илм-фан келажагини барбод қиладиган қилмиш ҳисобланади. ОТМларда плагиатни аниқлайдиган дастурларнинг (Turnitin, Dupli Checker, Paperrater, Plagium каби) имкониятларидан кенг фойдаланиш чораларини кўриб чиқиш зарур.

Ривожланган Европа мамлакатларининг коррупцияга қарши курашишда бир неча ўзига хос усуллари мавжуд.

Ривожланган давлатларда академик инсофсизликка қарши курашиш бўйича қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқилган:

Талабалар биринчи курсга келиши билан академик ҳалоллик тушунчасини уларнинг онгига сингдириш.

синовлар пайтида:

талабалар ўринларини алмаштириши лозим (ўқишдаги дўстлар ёнма-ён ўтирмасликлари учун);

ўқитувчи-профессор атрофда юриши, ҳаммага кўриниб туриши ва ҳаммани кузатиши;

тасодифий  тартибда  саволлар  билан  тестларнинг  бир   нечта вариантини яратиш;

ҳар семестрда янги тестлар тузиш лозим.

Ёзма топшириқлар пайтида:

талабаларнинг ёзиш қобилияти учун асос сифатида фойдаланиш учун семестр бошида талабанинг ёзув намунасини (ҳуснихат кўриниши) олиш;

талабалар аввал тайёрланган мавзуларни топмасликлари учун янги мавзулар бериш каби.

Кейинги ўринларда олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш даражасини ўрганиш бўйича сўровнома натижаларини кўриб чиқамиз.

Сўровномада аёллар 12129та (61.2%) иштирок этишди, 7703та эркак (38.8%) қатнашишди. Бундан кўриниб турибдики сўровномада аёллар бир мунча фаолроқ қатнашишган. Шунингдек, бу ўтказилган социологик тадқиқот 16 дан 25 ёшгача бўлган ёшлар 92.4 %ни (18330

нафар), 26 дан 35 ёшгача бўлганлар эса 5.5% (1090 нафар), 326 нафар

(1.6%) ўрта ёшдагиларни, 88 нафар (0.4%) ёши катта инсонларни қамраб олди. Сўровномада Тошкент шаҳридан 2505 нафар (12.6%), Тошкент     вилоятидан     581     нафар     (2.9%),     Қорақалпоғистон

Республикасидан 3909 нафар (19.7%), Хоразм вилоятидан 1953 нафар

(9.8%),   Самарқанд  вилоятидан   1338   нафар   (6.7%),   Қашқадарё

вилоятидан 659 нафар (3.3%), Андижон вилоятидан 233 нафар (1.2%),

Фарғона вилоятидан 453 нафар (2.3%), Жиззах вилоятидан 4314 нафар

(21.8%), Наманган вилоятидан 2184 нафар (11%), Сирдарё вилоятидан

363   нафар  (1.8%)   ҳамда  Навоий  вилоятидан  431  нафар  (2.2%)

респондентлар қатнашишди.

Сўровнома сифатини ошириш мақсадида ундаги иштирокчиларга “Олий таълим тизимида фаолиятингиз қандай? дея савол берилди. Сўровномада иштирок этган респодентларнинг 91.70% талабалар, 2.30% профессор-ўқитувчилар қатнашишди.

 

 

 

Ушбу саволга қарийб 60% респондент пора бериш ҳамда олишни, бирдек коррупцияни эканлигини таъкидлашган.

Сиз олий таълим муассасасида коррупцион вазиятга дуч келганмисиз (агар дуч келган бўлсангиз, қайси ҳолатда, бир нечта вариантни танлаш мумкин)

Олий таълим тизимидаги коррупция ҳолати ва қамровини билиш мақсадида берилган ушбу саволга 84.6% респондентлар “Дуч келмаганман” деган жавобни танлаган бўлсаларда, улар ўзлари дуч келган коррупцион ҳолатларни ҳам келтириб ўтишган. Бундан шуни тушуниш мумкинки, қуйидаги шаклларда ОТМларда коррупцион ҳолатлар учрайди.

Оралиқ назоратлар топшириш вақтида 6.1%
Якуний назоратлар топшириш вақтида 9.9%
Курс ишларини бажариш ва топшириш вақтида 3.5%
Амалиёт ишини бажариш ва топшириш вақтида 2.7%
Номдор стипендиялар танлови вақтида 2.6%
Турли хил танлов, олимпиадалар жараёнида 3%
ТТЖга жойлашишда 2.6%
Ўқишни тиклаш ва кўчириш давомида 2.5%
Ўқишга бора олмаган кунлари йўқламада бор деб

кўрсатиш

2.3%

Коррупциявий ҳолатларга дуч келган вақтингизда қандай йўл тутишни биласизми?

 

 

Мазкур саволга иштирокчиларнинг 67% Ҳа, биламан дея жавоб беришган бўлса, 14% респондент коррупциявий ҳолатлар билан дуч келишганларида қандай йўл тутишни билмаслигини маълум қилган. 19% иштирокчилар эса коррупциявий ҳолатлар дуч келганда, тушунтириш олиб борилишини сўрайман деган фикрни билдиришган.

Сиз таҳсил олаётган/фаолият олиб бораётган ОТМда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият йўлга қўйилганидан хабардормисиз?

 

 

Берилган саволга 82% иштирокчилар ОТМда коррупцияга қарши курашиш фаолияти йўлга қўйилганлигидан хабардорлигини маълум

қилган бўлса, 18 % иштирокчилар биринчи бор эшитиб турганликларини айтиб ўтишган. ОТМда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият йўлга қўйилганидан кўпчилик талаба-ёшлар хабардорлиги қарамасдан, бу йўналишдаги тарғибот ишларини яна ҳам кенгайтириш керак.

Сиз таҳсил олаётган/фаолият олиб бораётган ОТМда коррупцияга қарши кураш ҳолатини қандай баҳолайсиз?

 

Ушбу саволга иштирокчиларнинг 6004 нафари (30%) Аъло, 9331 нафари (47%) Яхши, 3257 нафари (16.5%) эса “Қониқарли” дея баҳолашган. Фақатгина 6.4% иштирокчилар бу йўналишда олиб борилаётган ишларни “Қониқарсиз” дея таъкидлашган.

Сиз дуч келмаган, лекин олий таълимда яна қандай вазиятда коррупция ҳолатлари кўп учрайди деб ҳисоблайсиз (бир нечта жавобни танлаш мумкин)?

Бу саволга 7742 (80%) нафар иштирокчилар фанлардан назорат ишларини вақтида кўпроқ коррупцион ҳолатлар учрашини кўрсатган бўлса, 5500 (50-53%) нафар иштирокчилар, талабаларни ўқишга қабул қилишда ва ўқишни кўчиришда, қайта тиклашда коррупциявий ҳолатлар кўп учрайди дея ҳисоблашади.

Сизнингча, олий таълимда учрайдиган коррупциявий ҳолатларнинг юзага келишига асосий сабаб нима (бир нечта жавобни танлаш мумкин)?

 

 

Юқорида келтирилган саволга иштирокчиларнинг 7874 нафари (39%) Талабаларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслигини”, 7657 нафар (38.5%) иштирокчи коррупцияга қарши курашиш даражаси пастлигини, 6651 нафар респондент профессор- ўқитувчиларнинг ойлик маошлари камлигини, 5562 нафари (28%) ортиқча расмиятчиликни кўплигини коррупциявий ҳолатларнинг юзага келтирувчи сабаблар сифатида белгилаган бўлса, 4442 нафар (22.3%) ҳамда 3137 нафар (15.8%) респондентлар коррупциявий жиноятларнинг жазоси енгиллиги ва жазонинг муқаррар эмаслигини сабаб ўрнида кўрсатишган.

Сизнингча, олий таълимда учрайдиган коррупциявий ҳолатларнинг энг кўпи кимлар томонидан содир этилади (бир нечта жавобни танлаш мумкин)?

 

Мазкур саволга 9068 нафар (33%) иштирокчи коррупциянинг келиб чиқишига талабалар “айбдор” эканлигини, 5979 нафари (22%) эса профессор-ўқитувчилар томонидан коррупциявий ҳолатлар юзага келтиришини таъкидлашмоқда. Шунингдек, яқинда жорий қилинган Тюьтор лавозими энг кам коррупциявий ҳолатларда иштирок этишади дея таъкидлашган.

Сизнингча, коррупциянинг қандай янги кўринишлари учрамоқда (бир нечта жавобни танлаш мумкин) ?

 

Ушбу саволга респондентларнинг 9826 нафари (49.10%) телефонга пул ўтказиб беришни коррупциянинг янги кўриниши сифатида кўрсатишган. Бундан ташқари совғаларни уйга етказиб бериш ҳамда китоб сотишни ҳолатларини мос равишда 7187 нафар (36.10%), 3795 нафар (19.10%) иштирокчилар коррупциявий ҳолатларнинг юзага келишининг янги тури сифатида таъкидлашган.

Юқоридаги таҳлил ва сўровномадан келиб чиқиб, қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди:

  • академик ҳалоллик принциплари ва уларни амалга ошириш тартиблари ҳамда механизмларини яратиш, академик инсофсизликнинг олдини олиш, ходим, ўқитувчи-профессор ва талабаларнинг вазифаларини қатъий белгилаш ва барча олий таълим муассасалари учун ҳуқуқий принциплар ва нормаларни мустаҳкамловчи, бирлаштирувчи, тизимлаштирувчи, шунингдек мазкур муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан комплекс тартибга солинишини таъминловчи кодекс ишлаб чиқиш.
    • олий таълим тизимига алоқадор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда академик ҳалоллик нормаларига алоҳида эътибор қаратиш.
  • академик инсофсизлик ҳақида хабар бериш сиёсатини йўлга қўйиш лозим.
  • ҳар бир талаба билан (айниқса биринчи йил кирган) коррупция нафақат пул бериш балки академик инсофсизлик ҳам коррупцияга ҳолат эканлигини, булар келажакда сифатли кадр бўлиб етишишда тўсқинлик қилиши ҳақида тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйиш лозим. Бу тадбирлар давомида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан талабаларни таништириш мақсадга мувофиқ бўлади.
  • Реферат, курс иши, оралиқ ва якуний ишларни пул эвазига ёзиб бериш хизматларнини кўрсатадиган сайт ва телеграм гуруҳлар фаолиятини тақиқлаш чораларини кўриш зарур.
  • Давлат буджетидан ажратилаётган маблағларни гранд ва кредит шаклида университетларга беришни йўлга қўйиш керак. Бу билан кам таминланган оила фарзандларини таълимга кўпроқ жалб қилишимиз мумкин. Шу билан биргаликда олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини яратишга, таълим сифатини яхшилашга ёрдам беради.
  • Антиплагиат дастури ёрдамида олий таълим муассасаси талабаларининг курс иши, амалиёт ҳисоботи, оралиқ, якуний, БМИларини платформага жойлаши ва шу жараёнда антиплагиат текширувидан ҳам ўтиши керак. Агар плагиат миқдори белгиланган кўрсаткичдан юқори бўлса, платформа қабул қилмаслиги керак (талабалар вазифаларини платформага юклашидан олдин ўзлари текширишлари ҳам мумкин); Шу билан бирга, антиплагиат дастури ёрдамида талабаларнинг курс ишлари, БМИ, амалиёт ҳисоботларини текширувдан ўтказиш жараёни билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш эҳтиёжи мавжуд.
  • мустақил тадқиқотчи, таянч докторант ва докторант (номзод)лар билан илмий раҳбар ва оппонентлар ўртасидаги илмий муносабатларнинг шаффоф, очиқ ва ошкоралигини тартибга солиш мақсадида рақамлаштириш яъни, платформа яратиш лозим (ушбу платформада диссертатсиянинг белгиланган қисмини ёки тўлиқ илмий раҳбар ёки оппонентга юборганда текшириш вақтлари кўрсатилиб, белгиланган тартибда назоратда бўлиши таклиф этилади).
  • Ўқитувчи-профессорлар томонидан касбий-нотўғри хатти- ҳаракатлар, яъни ўқув жараёнига боғлиқ бўлмаган масалалар (репетиторлик ишлари, телефонда гаплашиш, дарсга тайёргарлик кўрмаслик ва дарсга нисбатан совуққон муносабатда бўлиш) “academic quiet corruption” ва семинар вақтида гуруҳларга ажратилиши керак бўлганда гуруҳларга ажратмасдан битта ўқитувчи томонидан семинар ўтилишининг олдини олишда дарс машғулотларига

кузатув камералари ва жамоатчи ўқитувчи-профессорларни жалб этган ҳолда, дарс сифатини назорат қилинишига эришиш мумкин.

  • Ўқиш давомида талабаларни томонидан сабабли қолдирилган дарс соатларини ёпишда ҳам коррупцияни кўришимиз мумкин. Университет ходимлари томонидан сохта тиббий маълумотномаларни асос қилиб, қолдирилган дарс соатларини яшириш ҳолатларини олдини олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббий маълумотлар сақланадиган электрон портал яратишни таклиф қиламиз.