Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази – диплом дубликатларини расмийлаштирувчи ваколатли орган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
21 июлдаги 395-сонли қарори билан, академик лицей ва олий таълим тўғрисидаги диплом дубликатларини расмийлаштирувчи ваколатли орган этиб, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази белгиланган.
2022 йил 21 октябрь куни Марказнинг масъул ходими О.Тошпулатов ҳамда таълим муассасалари масъуллари иштирокида диплом дубликатларини олиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизмати сифатини ошириш, дубликат расмийлаштириш учун ишлаб чиқилган d-arxiv.edu.uz платформасидан тўғри фойдаланиш ва мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан онлайн семинар ўтказилди. Семинарда таълим муассасаларининг 481 нафар масъул ходимлари иштирок этди.
Таълим муассасалари масъулларига давлат хизматлари кўрсатилиши юзасидан мурожаат қилган фуқароларга тушунтириш бериш ва ҳуқуқий тарғибот ишларини доимий олиб бориш вазифа қилиб белгиланди

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan